Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.03.2018 й. 185-сон қарорига 1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 7 мартдаги
1-ИЛОВА
Қонунчилик ва бошқа норматив
ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари
ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация
технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар
сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар
(жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонига мувофиқ қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларга (кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъектлар деб аталади) татбиқ этилади.
3. Молиявий санкциялар (жарималар) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан техник параметрлар, техник фойдаланиш қоидалари, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари воситаларининг ишлаши, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади, табиий офатлар ёки фавқулодда вазиятлар оқибатида пайдо бўлган бузилишлар бундан мустасно.
Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар (жарималар) суд тартибида қўлланади, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳолатларда эса белгиланган тартибда Инспекция томонидан қўлланади.
4. Молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш учун идоравий статистика ҳисоботи маълумотлари, бирламчи статистика маълумотлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг тақдим этган ахборотлари, хизматларнинг сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидан олинган маълумотлар, шунингдек, Инспекция томонидан белгиланган тартибда аниқланган қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги ҳолатлари асос бўлиб ҳисобланади.
Молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш ва тўлаш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Молиявий санкциялар (жарималар) миқдорлари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига мувофиқ равишда ҳисобланади.
6. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ундириладиган жарималардан ташқари, молиявий санкциялар (жарималар) сифатида ундириладиган маблағлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисобрақамларига қуйидаги муддатларда ўтказилади:
идоравий статистика ҳисоботига мувофиқ - ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейин 30 кун муддатда;
бирламчи статистика маълумотларига мувофиқ ва аниқланган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилиши ҳолатлари бўйича Инспекциянинг тегишли қарори олингандан сўнг бир ҳафта муддатда.
7. Тақдим этилган бирламчи статистика маълумотлари, ҳисоботларининг ишончлилиги ва молиявий санкциялар (жарималар)нинг ўз вақтида тўланиши Инспекция томонидан текширилади.
8. Санкциялар (жарималар)нинг тўлиқ миқдорда ўтказилмаганлиги аниқланган тақдирда тегишли сумма хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Инспекциянинг қарори олинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисобрақамларига ўтказилади.
9. Тадбиркорлик субъектлари томонидан биринчи марта ва эҳтиётсизлик туфайли содир этилган, шунингдек, зарар етказишга олиб келмайдиган қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларни жавобгарликка тортиш уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш билан чекланади. Ушбу ҳолатда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар (жарималар) қўлланмайди.
Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган молиявий санкциялар (жарималар)ни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
10. Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатиладиган хизматлар сифатини бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш:
хўжалик юритувчи субъектларни абонентлар (мижозлар)га алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки улар сифатининг пастлиги учун қонунчиликка мувофиқ улар томонидан етказилган зарарни қоплаш ёки тўловни қайта ҳисоб-китоб қилишдан;
мансабдор шахсларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
11. Инспекциянинг молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тўғрисидаги қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
1-ИЛОВА
Қонунчилик ва бошқа норматив
ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари
ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация
технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар
сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар
(жарималар)ни ҳисоблаш
СХЕМАСИ
Субъектлар |
|
Тадбирлар |
Муддатлар |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар
|
|
Идоравий статистик кузатувлар шакллари ва бирламчи статистика маълумотларини белгиланган тартибда Инспекцияга тақдим этадилар.
|
Статистик ҳисобот шаклларида белгиланган муддатларда |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
"Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази" ДУК
|
|
Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ҳолатининг таҳлили ва мониторинги маълумотларини Инспекцияга тақдим этади.
|
Ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасигача |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
Инспекция |
|
Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда олади, аниқлайди.
|
Доимий равишда |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
Инспекция |
|
Мазкур Низомнинг 2-иловасига асосан тасдиқланган кўрсаткичлар ва молиявий санкциялар (жарималар) миқдорларига мувофиқ молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоб-китоб қилади ва ҳисоблайди.
|
Ҳар чоракда |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
Инспекция |
|
Хўжалик юритувчи субъектларга молиявий санкциялар (жарималар) ҳисобланганлиги тўғрисидаги қарорни белгиланган тартибда тақдим этади.
|
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 23 санасигача |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
Хўжалик юритувчи субъектлар |
|
Молиявий санкциялар (жарималар) ҳисобланганлиги тўғрисидаги қарорга жавобан Инспекцияга қуйидагиларни маълум қиладилар: 1) Инспекция қарорига розилиги ва молиявий санкциялар (жарималар)ни тўлаши тўғрисида; 2) ҳисобланган молиявий санкциялар (жарималар)ни тўлашни рад қилиш тўғрисида; 3) белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ва Инспекциянинг қарори юзасидан шикоят қилиш тўғрисида.
|
Инспекция қарори олингандан сўнг бир ҳафта муддатда |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
Хўжалик юритувчи субъектлар |
|
Инспекция қарорига рози бўлган тақдирда, молиявий санкциялар (жарималар) тарзида ундириладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисобрақамларига ўтказишади.
|
Низомда белгиланган муддатларда |
||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Инспекция |
|
Хўжалик юритувчи субъект ҳисобланган молиявий санкциялар (жарималар)ни тўлашни рад этган тақдирда, белгиланган тартибда судга мурожаат қилади
|
|
Хўжалик юритувчи субъектдан ҳисобланган молиявий санкциялар (жарималар)ни тўлашни рад этиши тўғрисидаги жавобни олгандан сўнг ўн кун муддатда |
|||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Инспекция |
|
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисобрақамларига санкциялар (жарималар)нинг тўлиқ миқдорда ўтказилмаганлиги ҳолатларини аниқлайди. 2. Хўжлик юритувчи субъектларга тўлиқ миқдорда ўтказилмаган молиявий санкциялар (жарималар)ни тўлаш тўғрисидаги қарорни тақдим этади.
|
|
Молиявий санкциялар (жарималар) тўлангандан кейин ўн кун муддатда |
|||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Хўжалик юритувчи субъектлар |
|
Тегишли миқдордаги ўтказилмаган санкциялар (жарималар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги ғазна ҳисобрақамларига белгиланган тартибда ўтказилади.
|
|
Инспекциянинг қарори олингандан сўнг икки ҳафта муддатда |
|||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2-ИЛОВА
Қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив
ҳужжатлар, давлат стандартлари талабларини
ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация
технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар
сифатини бузилганлиги учун молиявий
санкциялар (жарималар)
МИҚДОРЛАРИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 9 март
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 12 март, 10-сон, 178-модда