Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2018 й. 195-сон "Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2018 й.

N 195



ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ

ВА ЙИРИК ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИДАГИ

ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 январдаги 24-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларининг инновацион технологияларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришдаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналаридаги Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари раҳбарларига ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 март, 11-сон, 197-модда