ЎзР ВМ 29.07.2014 й. 205-сон Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 29.07.2014 й. 205-сон Қарори
билан тасдиқланган Қоидаларнинг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 20.12.2024 й. 862-сон Қароридан олдинги таҳрири
61-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда, уларнинг вакилларини жойлаштириш учун томошабинлар жойларининг турли участкаларидаги жойларнинг керакли миқдорини ажратиш; (ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР ВМ 12.09.2024 й. 569-сон Қароридан олдинги таҳрири
38-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Зарурат бўлганда, комиссия томонидан фаолиятнинг айрим йўналишлари (муҳандис-техник коммуникациялари, энергия таъминоти ва ёнғин хавфсизлигини, йўл ҳаракати хавфсизлигини, иштирокчиларнинг эвакуация қилинишини, фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини таъминлаш ва ҳ.к.) бўйича бир неча ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
39-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
39. Тадбирнинг характери, об-ҳаво шароитлари ва оммавий тадбирни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга таъсир кўрсатувчи бошқа омилларга боғлиқ ҳолда, ишчи гуруҳ унинг ўтказилишидан икки сутка олдин оммавий тадбирни ўтказиш объектини текширади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган текширув якунлари бўйича оммавий тадбирнинг ўтказилиш имконияти юзасидан текширув далолатномаси тузилади.
61-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни ўтказиш объектини танлашда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш шароитларининг мавжудлигини ҳисобга олиш;
69-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан биргаликда томошабинлар ва бошқа иштирокчиларнинг оммавий тадбирни ўтказиш объектига ўтиш хавфсизлигини таъминлаш;
ЎзР ВМ 06.10.2023 й. 530-сон Қароридан олдинги таҳрири
3-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири
биринчи тоифадаги оммавий тадбир - 200 ва ундан кўп кишилар иштирокида Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбир;
3-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири
иккинчи тоифадаги оммавий тадбир - биринчи тоифага кирмайдиган оммавий тадбир;
3-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни ўтказиш объекти - оммавий тадбирларни ўтказиш учун махсус мўлжалланган ёки мослаштирилган, ёнғинга қарши хавфсизлик, тез тиббий ёрдам кўрсатиш, эвакуация қилиш, коммуникация, муҳандис-техник ҳимоя воситалари ва оммавий тадбир иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашнинг бошқа воситалари ва тизимлари билан жиҳозланган, биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари рўйхатларига киритилган очиқ жой участкалари, бинолар, иншоотлар ва бошқа жойлар (маданият-маърифат муассасалари, спорт мажмуалари ва бошқалар);
3-банд ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; (ЎзР ВМ 22.02.2022 й. 86-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
15. Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирлари: (ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда - ОБОКМ бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади; (ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда - ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Оммавий тадбирнинг аҳамияти, характери, иштирокчиларининг сони, оммавий тадбирни ўтказиш объектининг кўлами, хусусиятларига ва бошқа муайян шартларга боғлиқ ҳолда, рухсатнома шартларига мувофиқ ОБОКМ бўлинмалари ва ҳудудий ички ишлар органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмалари биринчи ёки иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга доир чора-тадбирларни биргаликда амалга оширишга жалб этилиши мумкин. (ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
38-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Ишчи гуруҳ таркибига оммавий тадбирни ўтказиш объектининг хусусиятларини, унинг характерини ва иштирокчиларнинг сонини ҳисобга олган ҳолда ваколатли орган, ҳудудий ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, оммавий тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти, бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилади. Ишчи гуруҳ таркибига, шунингдек оммавий тадбирни ўтказиш вақтида рухсатнома билан зиммасига фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш юкланган ички ишлар органи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тегишли бўлинмасининг вакиллари киритилади. (ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
44. Оммавий тадбир ташкилотчиси комиссияни, оммавий тадбирни ўтказишда рухсатнома билан зиммасига фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирлари юкланган ички ишлар органи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмасини ёзма равишда хабардор қилиб, оммавий тадбир иштирокчиларига хабар бериш ва уларга чипталар қийматини қайтариш чораларини кўриб, оммавий тадбирни ўтказмаслик ҳуқуқига эга. (ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарори таҳриридаги банд)
58. Оммавий тадбирни ўтказишда унинг иштирокчилари фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга қўйиладиган талабларга риоя қилишга, оммавий тадбир ташкилотчисининг ва фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жамоат тартибини таъминлаш бўйича мажбуриятларни бажарувчи ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ходимларининг қонуний талабларини бажариши шарт. (ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарори таҳриридаги банд)
67-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни ўтказиш объектининг кўринарли жойларида хавфсизлик белгилари, эвакуация қилиш кўрсаткичларини, ҳаракатланиш қоидаларини, схемалари, режалари ва йўриқномаларини, ёнғинга қарши хавфсизлик қоидаларини жойлаштириш;
69-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
69. Оммавий тадбирларни ўтказишда ички ишлар органларининг мажбуриятлари:
69-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш даврида фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини, йўл ва ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлинмалари, бошқа манфаатдор ташкилотлар, оммавий тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш; (ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
69-банд ўн бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбир тугаши билан, зарурат бўлганда - уни ўтказиш вақтида ёнғинлар, табиий офатлар, бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келганда ёки юзага келиши хавфи бўлганда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизматининг бўлинмалари, оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти билан биргаликда оммавий тадбир иштирокчиларини трибуналар (секторлар, жойлар)дан ва оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудлардан иштирокчиларни эвакуация қилиш жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш. (ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
69-банд ўн саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Ички ишлар органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажаришлари мумкин.
70-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
70. Оммавий тадбирни ўтказишда ички ишлар органларининг ҳуқуқлари:
70-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмуриятининг ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилиш.
70-банд тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Ички ишлар органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланишлари мумкин.
70-11-банднинг олдинги таҳрири
70-11. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйдагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг вазифалари ҳисобланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссияларнинг фаолиятини ва уларнинг иш регламентини мунтазам назорат қилиш;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан оммавий тадбирлар тегишли рухсатномаларни олмасдан ўтказилиши, шунингдек, оммавий тадбирлар белгиланган талабларга жавоб бермайдиган объектларда ўтказилишининг олдини олиш;
комиссиялар томонидан тузилган ишчи гуруҳлар аниқлаган камчиликларни оммавий тадбирларни ўтказиш объектлари маъмуриятларининг белгиланган муддатларда бартараф этишини назорат қилиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни хам амалга ошириши мумкин.
(ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)
70-12-банднинг олдинги таҳрири
70-12. Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳуқуқлари ҳисобланади:
оммавий тадбирларнинг белгиланган талабларга жавоб берадиган объектларда ўтказилишини таъминлаш;
оммавий тадбир ташкилотчиси ва (ёки) оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти томонидан ушбу тадбирларни ўтказиш шартларининг бузилишига йўл қўйилганда, комиссияларга оммавий тадбирларни ўтказиш шартларига риоя этилишини текшириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топшириқлар бериш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)
ЎзР ВМ 22.02.2022 й. 86-сон Қароридан олдинги таҳрири
3-банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
ваколатли орган - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари;
ЎзР ВМ 26.12.2020 й. 810-сон Қароридан олдинги таҳрири
59-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти томонидан тасдиқланган, оммавий тадбирни ўтказиш объектига олиб кирилиши тақиқланган предметлар рўйхатига киритилган совуқ, ўқотар, газли ёки бошқа қуроллар, пиротехника буюмлари, ўқ-дорилар, осон алангаланадиган ва заҳарли моддалар, санчувчи, кесувчи ва бошқа предметларни, шунингдек фойдаланилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши ёки фуқаролар ва ташкилотларга моддий зарар етказиши мумкин бўлган махсус тайёрланган ёки мослаштирилган предметларни олиб юриш (спортчилар томонидан спорт тадбирлари дастурларида кўзда тутилган спорт анжомларидан фойдаланишлари бундан мустасно);
59-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири
совуқ, ўқотар, газли ёки бошқа қуроллар, портловчи моддалар ва ўқ-дориларнинг имитаторлари ва муляжларини олиб юриш (театр ва театр томошаларида улардан фойдаланиш бундан мустасно);
ЎзР ВМ 04.07.2019 й. 559-сон Қароридан олдинги таҳрири
5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
5. Оммавий тадбир уни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисида ички ишлар органлари билан шартнома тузилгандан кейин оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) асосида, оммавий тадбир дастурига мувофиқ оммавий тадбирнинг ташкилотчиси томонидан ўтказилади.
8-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
8. Биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатномалар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармасининг раҳбарияти билан келишув бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан берилади.
13-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Биринчи тоифадаги оммавий тадбирни ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда комиссия таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармасининг ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси (кейин ўринларда ОБОКМ бўлинмаси деб аталади) командири киритилади.
15-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
15. Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирлари:
15-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда - ОБОКМ бўлинмалари;
21-1. Комиссия оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно. (ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)
25-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбариятига - биринчи тоифадаги оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза олинганда.
38-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Ишчи гуруҳ таркибига оммавий тадбирни ўтказиш объектининг хусусиятларини, унинг характерини ва иштирокчиларнинг сонини ҳисобга олган ҳолда ваколатли орган, ҳудудий ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, оммавий тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти, бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилади. Ишчи гуруҳ таркибига, шунингдек оммавий тадбирни ўтказиш вақтида рухсатнома билан зиммасига фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш юкланган ички ишлар органининг вакиллари киритилади. (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
61-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда - оммавий тадбирда қатнашаётган давлат органлари раҳбарларини, ҳурматли меҳмонларни кутиб олиш ва кузатиш жойларида шароитларни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш; (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
61-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда, уларнинг ходимларини жойлаштириш учун томошабинлар жойларининг турли участкаларидаги жойларнинг керакли миқдорини ажратиш; (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
61-банд ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш масалалари бўйича ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш; (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
61-банд ўн бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири
ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати вакилларининг қонуний талабларини бажариш, фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашда уларга ёрдам бериш; (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
61-банд ўн олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни ўтказиш вақтида ҳуқуқ-тартиботнинг бузилганлиги ёки жиноят содир этилганлиги аниқланганда бу ҳақда ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига дарҳол хабар қилиш; (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
62-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни ўтказишда рухсатнома билан зиммасига фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш юкланган ички ишлар органидан оммавий тадбирни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги шартнома шартларига мувофиқ куч ва техник воситалар ажратилишини талаб қилиш;
68-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни ўтказиш вақтида ҳуқуқ-тартиботнинг бузилганлиги ёки жиноят содир этилганлиги аниқланганда бу ҳақда ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимларига дарҳол хабар бериш. (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
69-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбирни тайёрлаш ва ўтказиш даврида фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини, йўл ва ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўлинмалари, бошқа манфаатдор ташкилотлар, оммавий тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш; (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
69-банд ўн бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири
оммавий тадбир тугаши билан, зарурат бўлганда - уни ўтказиш вақтида ёнғинлар, табиий офатлар, бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келганда ёки юзага келиши хавфи бўлганда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг бўлинмалари, оммавий тадбирнинг ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти билан биргаликда оммавий тадбир иштирокчиларини трибуналар (секторлар, жойлар)дан ва оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудлардан иштирокчиларни эвакуация қилиш жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш. (ЎзР ВМ 29.05.2018 й. 396-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР ВМ 20.12.2017 й. 1001-сон Қароридан олдинги таҳрири
21-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири
в) оммавий тадбирнинг ташкилотчиси - юридик шахс учун (давлат органларидан ташқари) - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти доирасида оммавий тадбирни ташкил қилувчи оммавий тадбирнинг ташкилотчиси - жисмоний шахс учун - якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; оммавий тадбирнинг ташкилотчиси - жисмоний шахс учун - паспорт (шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат)нинг нусхаси.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter