Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.1991 й. 62-сон "Жумҳурият шаҳар электр транспорти ходимларига кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот беришни жорий этиш ва бир корхонада узлуксиз ишлаганлиги учун ҳар йили пулли қўшимча отпуска беришни белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.1991 й.

N 62



ЖУМҲУРИЯТ ШАҲАР ЭЛЕКТР

ТРАНСПОРТИ ХОДИМЛАРИГА КЎП ЙИЛЛИК

ХИЗМАТ УЧУН БИР ЙЎЛА МУКОФОТ БЕРИШНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ВА БИР КОРХОНАДА УЗЛУКСИЗ

ИШЛАГАНЛИГИ УЧУН ҲАР ЙИЛИ ПУЛЛИ

ҚЎШИМЧА ОТПУСКА БЕРИШНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА



Шаҳар электр транспорти корхоналарида малакали кадрларнинг муқим ишлаб қолишларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шаҳар электр транспорти корхоналарида ишчи, раҳбар, инженер-техник ходимларга ва хизматчиларга кўп йиллик хизмат учун бир йўла бериладиган мукофот жорий этилсин.

Жумҳурият шаҳар электр транспорти корхоналари ходимларига кўп йиллик хизмат учун бир йўла мукофот беришнинг тартиби ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.

Мазкур мукофотни бериш Низомда кўрсатилган мукофотни бир ойлик тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдорида (улушида) олиш ҳуқуқини берувчи узлуксиз иш стажига боғлиқ ҳолда амалга оширилсин.


2. Шаҳар электр транспорти корхоналарининг барча ходимларига бир корхонада уч йилдан ортиқ узлуксиз иш стажига эга бўлганда - кейинги ҳар бир йил учун икки кундан, лекин олти кундан кўп бўлмаган ҳар йилги пулли қўшимча отпуска белгилансин.

Узлуксиз иш стажи учун бериладиган кўрсатиб ўтилган отпуска шаҳар электр транспорти ходимлари учун амалдаги қонунларда назарда тутилган ҳар йилги ва қўшимча отпускалардан ташқари берилади.

Бир корхонадаги узлуксиз иш стажи учун қўшимча отпуска олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи мазкур корхонада иш бошлаган пайтдан эътиборан ҳисобланади.

Ходимнинг маъмурият фармойиши билан бошқа корхонага ишга ўтиши кўрсатиб ўтилган уч йиллик стажни узиб қўйилайди.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 3, 7-модда.