Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2018 й. 312-сон "Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.04.2018 й.
N 312
РЕСПУБЛИКАДА ЗАМОНАВИЙ
САНОАТ УСУЛИДА ОМУХТА ЕМ
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони ҳамда "Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон қарори ижросини таъминлаш, мамлакатда омухта ем ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, маҳаллий омухта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг паст рентабелли пахта ва ғалладан бўшаган, озуқа экинлари учун ажратилган майдонларда жорий йилда маккажўхори экинини жойлаштириш ҳамда 2018-2019 йилларда ҳудудларда бўрдоқичилик комплексларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд омухта ем ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, уларни замонавий технологиялар асосида босқичма-босқич модернизация қилиб бориш ва янги қувватларни ишга тушириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Республикада омухта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хомашё базасини кўпайтириш мақсадида паст рентабелли пахта ва ғалладан бўшаган майдонларга 2018 йилда маккажўхори экинини жойлаштириш ва макка дони етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари омухта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хомашё базасини кўпайтириш учун келгуси йилларда озуқа экинлари экиш учун ажратиладиган ер майдонларини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда 2019 йил ҳосилидан бошлаб, озуқа экинларининг суперэлита уруғларини оригинаторлар ва илмий тажриба станцияларида, элита уруғларини уруғчилик етиштириш билан шуғулланувчи бошқа ташкилотларда етиштирган ҳолда, озуқа экинлари учун ажратиладиган майдонларнинг уруғликка бўлган талабини тўлиқ қондириш чораларини кўрсин.
5. "Ўздонмаҳсулот" АК томонидан маккажўхорининг 2018 йил ҳосили учун талаб этиладиган, республика тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган серҳосил уруғлигини четдан келтириш ҳажмлари ва уларнинг ҳудудлар кесимида тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. "Ўздонмаҳсулот" АК Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда дон қабул қилиш ташкилотлари ва ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган майдонларда маккажўхори етиштирадиган ташкилотлар ўртасида 2018 йил ҳосилидан макка донини харид қилиш шартномалари жорий йилнинг 5 майигача тузилишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва "Ўздонмаҳсулот" АК билан биргаликда 2019 йил ҳосилидан бошлаб, давлат эҳтиёжлари учун макка донини харид қилиш тартиби бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
8. Истеъмолчиларнинг омухта емга бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида 2018-2019 йилларда "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги ташкилотларда гранулаланган ва экструдирланган замонавий омухта ем ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишнинг прогноз параметрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларда гранулаланган ва экструдирланган замонавий омухта ем ишлаб чиқаришга бўлган қўшимча талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, янги қувватларни ишга тушириш бўйича ҳар йил якунида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш топширилсин.
10. "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзпахтаёғ" АЖ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда хомашё ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик секторлари бўйича омухта ем тайёрлашнинг илмий асосланган рецептураларини ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этсинлар ва уларни ҳар чоракда янгилаб боришни таъминласинлар.
11. 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида бўрдоқичилик комплексларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
12. Қуйидагилар:
"Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, паррандачилик ва чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, шу жумладан спирт, пиво, томат ва мева шарбатлари, ун маҳсулотлари, ноанъанавий ўсимлик мойлари, балиқ, гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида ҳамда кушхоналарда ҳосил бўладиган озуқабоп чиқиндилар - тўғридан-тўғри шартномалар асосида, шунингдек, пахта шроти ва шелуха маҳсулотлари белгиланган тартибда - биржа савдолари орқали реализация қилиниши;
"Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан озуқабоп чиқиндилар, кепак, пахта шроти ва шелухаси, бошоқли, дуккакли ва макка донлари ҳамда премикслардан илмий асосланган рецептуралар асосида омухта ем тайёрлашда хомашё сифатида фойдаланилиши инобатга олинсин.
Белгилансинки, чорва моллари, парранда ва балиқ озуқаси учун илмий асосланган рецептуралар асосида ишлаб чиқарилаётган омухта ем маҳсулотлари қадоқланган ва унга маҳкамланган ёрлиқда маҳсулотни тайёрлаган ташкилот, ишлаб чиқарилган санаси, таркиби, чорвачиликнинг қайси тури, йўналиши ва чорва молларининг ёши учун тайёрланган, яроқлилик муддати ва сақлаш шароитлари кўрсатилади.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларига ҳудудларда фаолият юритаётган кушхоналар, гўшт ва балиқни қайта ишлаш, колбаса, пиво, томат ва мева шарбатлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан иккиламчи ва озуқабоп чиқиндиларни шартнома асосида сотиб олишига амалий ёрдам кўрсатсинлар.
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" АК билан биргаликда ҳар йили давлат эҳтиёжлари учун қабул қилинган буғдой ва арпа ресурсларининг ишлатилиши бўйича балансларни тайёрлашда омухта ем ишлаб чиқариш учун 5-синф буғдойи ва арпа ҳажмларини ошириб боришни назарда тутсинлар.
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АК ва "Ўзпахтаёғ" АЖ илмий асосланган рецептуралар асосида омухта ем тайёрлашда талаб этиладиган ресурсларни ўрганиб, республикада етишмайдиган хомашёларни четдан олиб келиш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзпахтаёғ" АЖ ва "Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ билан биргаликда омухта емни биржа савдолари орқали реализация қилиш (сотиш) тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
17. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 27 апрелдаги
312-сон қарорига
1-ИЛОВА
Паст рентабелли пахта ва ғалладан бўшаган
майдонларга 2018 йилда маккажўхори экинини
жойлаштириш ва макка дони етиштиришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Маккажўхори экиладиган жами майдон, гектар
|
шундан:
|
Жами олинадиган макка ҳосили, тонна |
шундан: |
||
товар макка
|
уруғлик макка |
товар макка |
уруғлик макка |
||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
857 |
847 |
10 |
6 799 |
6774 |
26 |
2 |
Андижон вилояти
|
1 436 |
1 401 |
35 |
11 295 |
11207 |
88 |
3 |
Бухоро вилояти
|
525 |
520 |
5 |
4 169 |
4157 |
12 |
4 |
Жиззах вилояти
|
4 458 |
4 411 |
47 |
35 405 |
35288 |
118 |
5 |
Қашқадарё вилояти
|
2 869 |
2 822 |
47 |
22 693 |
22576 |
118 |
6 |
Навоий вилояти
|
588 |
579 |
9 |
4 655 |
4633 |
22 |
7 |
Наманган вилояти
|
1 068 |
1 048 |
20 |
8 436 |
8387 |
49 |
8 |
Самарқанд вилояти
|
3 525 |
3 483 |
42 |
27 970 |
27865 |
105 |
9 |
Сурхондарё вилояти
|
3 313 |
3 259 |
54 |
26 208 |
26073 |
135 |
10 |
Сирдарё вилояти
|
4 463 |
4 342 |
121 |
35 040 |
34738 |
302 |
11 |
Тошкент вилояти
|
2 227 |
2 192 |
35 |
17 626 |
17540 |
86 |
12 |
Фарғона вилояти
|
2 639 |
2 616 |
23 |
20 986 |
20929 |
57 |
13 |
Хоразм вилояти
|
876 |
870 |
6 |
6 973 |
6957 |
16 |
Жами: |
28 844 |
28 390 |
453 |
228 256 |
227 123 |
1 133 |
2018 йил 2 апрелдаги
312-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Ўздонмаҳсулот" АК томонидан маккажўхорининг
2018 йил ҳосили учун талаб этиладиган, республика
тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган серҳосил
уруғлигини четдан келтириш ҳажмлари
ва уларнинг ҳудудлар кесимида
ТАҚСИМОТИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Четдан келтириладиган уруғлик ҳажми, тонна
|
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
16 |
2 |
Андижон вилояти
|
52 |
3 |
Бухоро вилояти
|
8 |
4 |
Жиззах вилояти
|
73 |
5 |
Қашқадарё вилояти
|
71 |
6 |
Навоий вилояти
|
14 |
7 |
Наманган вилояти
|
30 |
8 |
Самарқанд вилояти
|
65 |
9 |
Сурхондарё вилояти
|
85 |
10 |
Сирдарё вилояти
|
191 |
11 |
Тошкент вилояти
|
50 |
12 |
Фарғона вилояти
|
35 |
13 |
Хоразм вилояти
|
10 |
Жами: |
700 |
2018 йил 27 апрелдаги
312-сон қарорига
3-ИЛОВА
2018-2019 йилларда "Ўздонмаҳсулот" АК
ва "Ўзпахтаёғ" АЖ тизимидаги ташкилотларда
гранулаланган ва экструдирланган замонавий омухта
ем ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишнинг
ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ
минг тонна
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Жами қувватлар |
шу жумладан:
|
|||||
"Ўздонмаҳсулот" АК
|
"Ўзпахтаёғ" АЖ |
|||||||
Жами |
шундан:
|
Жами |
шундан: |
|||||
2018 йил |
2019 йил |
2018 йил |
2019 йил
|
|||||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
21,0 |
9,0 |
9,0 |
12,0 |
6,0 |
6,0 |
|
2 |
Андижон вилояти
|
50,0 |
30,0 |
30,0 |
20,0 |
10,0 |
10,0 |
|
3 |
Бухоро вилояти
|
15,0 |
9,0 |
9,0 |
6,0 |
6,0 |
||
4 |
Жиззах вилояти
|
21,0 |
9,0 |
9,0 |
12,0 |
12,0 |
||
5 |
Қашқадарё вилояти
|
20,0 |
0,0 |
20,0 |
20,0 |
|||
6 |
Навоий вилояти
|
35,0 |
30,0 |
30,0 |
5,0 |
5,0 |
||
7 |
Наманган вилояти
|
15,0 |
0,0 |
15,0 |
5,0 |
10,0 |
||
8 |
Самарқанд вилояти
|
54,0 |
54,0 |
9,0 |
45,0 |
0,0 |
||
9 |
Сурхондарё вилояти
|
51,0 |
36,0 |
36,0 |
15,0 |
15,0 |
||
10 |
Сирдарё вилояти
|
19,0 |
9,0 |
9,0 |
10,0 |
10,0 |
||
11 |
Тошкент вилояти
|
17,0 |
0,0 |
17,0 |
17,0 |
|||
12 |
Фарғона вилояти
|
26,0 |
9,0 |
9,0 |
17,0 |
7,0 |
10,0 |
|
13 |
Хоразм вилояти
|
10,0 |
0,0 |
10,0 |
10,0 |
|||
Жами: |
354,0 |
195,0 |
84,0 |
111,0 |
159,0 |
49,0 |
110,0 |
2018 йил 27 апрелдаги
312-сон қарорига
4-ИЛОВА
2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоятлар ҳудудларда бўрдоқичилик
комплексларини ташкил этишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Ташкил этиладиган бўрдоқичилик субъектлари сони |
шу жумладан:
|
|
2018 йил |
2019 йил
|
|||
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
23 |
15 |
8 |
2 |
Андижон вилояти
|
21 |
14 |
7 |
3 |
Бухоро вилояти
|
20 |
13 |
7 |
4 |
Жиззах вилояти
|
21 |
14 |
7 |
5 |
Қашқадарё вилояти
|
21 |
14 |
7 |
6 |
Навоий вилояти
|
15 |
10 |
5 |
7 |
Наманган вилояти
|
18 |
12 |
6 |
8 |
Самарқанд вилояти
|
24 |
16 |
8 |
9 |
Сурхондарё вилояти
|
21 |
14 |
7 |
10 |
Сирдарё вилояти
|
17 |
11 |
6 |
11 |
Тошкент вилояти
|
30 |
20 |
10 |
12 |
Фарғона вилояти
|
29 |
19 |
10 |
13 |
Хоразм вилояти
|
20 |
13 |
7 |
Жами:
|
280 |
185 |
95 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 5 май