Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2018 й. ПФ-5439-сон "Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.05.2018 й.

N ПФ-5439



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АФВ ЭТИШНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв этишни амалга ошириш бўйича конституциявий ваколатини рўёбга чиқариш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ПФ-4094-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 14 май, 19-сон, 387-модда