Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирлигининг 4-сон, Давлат статистика қўмитасининг 2-мб-сон "Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 05.04.2018 й. Қарори (АВ томонидан 09.04.2018 й. 2633-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.04.2018 й.

N 2633-3



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.04.2018 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

05.04.2018 й.

N 2-мб


ҚАРОРИ



Юридик шахсларнинг номига давлатнинг

расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни

қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг

2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"адлия органлари - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;

рўйхатга олувчи органлар - Давлат хизматлари марказлари;".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


     

Адлия вазири

Р. Давлетов

Давлат статистика қўмитаси раиси

Б. Бегалов

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 16 апрель, 15-сон, 316-модда