Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2018 й. 385-сон "Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2018 й.

N 385




МАДАНИЙ-КЎНГИЛОЧАР ВА

ОММАВИЙ СПОРТ ТАДБИРЛАРИНИНГ

ЯГОНА ТАҚВИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Миллий туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғиб қилиш, туризм соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантиришда маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, шу асосда республикага келаётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларининг ягона тақвимини шакллантириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 май