Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2004 й. 121-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2004 й.

N 121



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА,


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 23 декабрдаги ПФ-3367-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 12 мартдаги

121-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида" 1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарорига 1-илова III бўлимининг 8-банди биринчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):

б) 2-иловада:

"Кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари" устунининг учинчи позициясидаги "Бизнес-фонд" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи позициядаги "Органнинг номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бюджетдан ташқари жамғармалар";

в) 3-иловада:

11-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 52-модда):

а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Бизнес-фонд"нинг давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган кредит ресурсларининг камида 50 фоизи, шунингдек" ҳамда "микрофирмалар ва кичик корхоналар" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 5-банддаги "Бизнес-фонд ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003-2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 1 августдаги 276-сон қарорининг 5-бандидаги "Бизнес-фонд"га" сўзлари "Ўзтадбиркорбанк"ка сўзи билан алмаштирилсин.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 11-сон, 127-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 28-модда.