Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.06.2018 й. 422-сон "Суғориладиган ерларни шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорлари барпо этиш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.06.2018 й.

N 422



СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИ ШАМОЛ

ЭРОЗИЯСИГА ҲАМДА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУМ БОСИШИГА ҚАРШИ

ИҲОТА ДАРАХТЗОРЛАРИ БАРПО ЭТИШ

ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш дастурларини сифатли шакллантириш ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда "Ўрмонқурилиш" давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда "Ўрмонқурилиш" ДУК деб аталади) ташкил этсин ва унинг ташкилий тузилмасини, штатлари рўйхатини ва уставини белгиланган тартибда тасдиқласин.


3. Қуйидагилар "Ўрмонқурилиш" ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

шаҳар ва қишлоқ жойларда кўкаламзорлаштириш ва ландшафт дизайни билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

ўрмон кардонлари, йўллари ва бошқа ўрмон хўжалиги объектларини қуриш;

ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича қонунчиликка зид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.

Қуйидагилар "Ўрмонқурилиш" ДУК фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

грантлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси "Ўрмонқурилиш" давлат унитар корхонасини зарур транспорт воситалари ва анжомлар билан таъминласин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва келгусида ердан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда топшириш учун зарур бўлган ерларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминласинлар.

7. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш юзасидан режалаштирилган иш ҳажмларини бажариш учун зарур бўлган кўчатлар миқдори ва турларини мавжуд кўчатхоналарда ўрмончилик талаблари асосида етиштиришни режалаштирсин;

иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун иқлим шароитига мослашган кўчат турларини танлашни амалга оширсин;

пудратчи ташкилотларни иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган турдаги ва миқдордаги кўчатлар билан шартномалар асосида таъминласин;

Иҳота дарахтзорларини лойиҳалаш ва барпо этиш бўйича йўриқномани икки ой муддатда ишлаб чиқсин, тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига қарши курашиш ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилишини фаоллаштирсин.


9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ҳамда сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши иҳота дарахтзорларини барпо этиш ишлари бўйича илм-фан ютуқларини, илғор ташкилотлар тажрибасини кенг ёритсинлар.


10. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 июнь