Марказий банк Бошқарувининг 08.06.2018 й. 20/1-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.06.2018 й. 3022-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
09.06.2018 й.
N 3022
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
08.06.2018 й.
N 20/1
ҚАРОРИ
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури
доирасида кредитлар ажратиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Микромолиялаш тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси в.в.б. Т. Ишметов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 9 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 18 июнь, 24-сон, 486-модда