Марказий банк Бошқарувининг 28.04.2018 й. 16/21-сон "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.06.2018 й. 3028-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.06.2018 й.
N 3028
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
28.04.2018 й.
N 16/21
ҚАРОРИ
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш,
нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация
қилишга доир йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. Нурмуратов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 2 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 2 июль, 26-сон, 530-модда