Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2018 й. 501-сон "2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.07.2018 й.
N 501
2018/2019 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ
ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРАСИГА
ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими учун юқори малакали магистрлар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтининг 5А640103 - "Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги" мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2018/2019 ўқув йили учун қабул квотаси жами 25 та ўрин, шундан 5 та ўрин давлат гранти ва 20 та ўрин тўлов-контракт асосида белгилансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 5 июль