Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2018-05-сон, Молия вазирлигининг 8-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-5-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2018-1-сон "Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 17.01.2018 й. Қарори (АВ томонидан 01.02.2018 й. 2009-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.02.2018 й.

N 2009-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.01.2018 й.

N 2018-05


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.01.2018 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

17.01.2018 й.

N 01-02/8-5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

17.01.2018 й.

N 2018-1


ҚАРОРИ



"Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган

таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ

ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга

ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 16 августдаги 2009-21, 83, 01-02/8-14, 5-сон "Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2009, 2009 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 428-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-12, 31, 01-02/8-37, 2-сон "Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2009-1, 2016 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 20-сон, 229-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитаси раиси

Б. Закиров

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 февраль, 5-сон, 87-модда