Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 34-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими марказининг 6/ҚҚ-сон "Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 20.07.2018 й. Қарори (АВ томонидан 27.07.2018 й. 2673-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.07.2018 й.

N 2673-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.07.2018 й.

N 34


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

20.07.2018 й.

N 6/ҚҚ


ҚАРОРИ



"Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг

шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун

зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сон "Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2015 йил 7 майдаги 12-мҳ ва 21/ҚҚ-сон "Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2673, 2015 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 241-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

Касб-ҳунар таълими маркази директори

М. Холмухамедов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 июль, 30-сон, 636-модда