Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2018 й. 594-сон "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.07.2018 й.

N 594



ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ БАКАЛАВРИАТ ВА

МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 июндаги ПҚ-3795-сон қарорига мувофиқ ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасида ўқитиш учун иқтидорли ёшларни танлашнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилишни ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 6 август, 31-сон, 645-модда