Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

4-сон БҲМС "Товар-моддий захиралар"

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.08.1998 й.

N 486




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

27.08.1998 й.

N 44



Мазкур Стандарт рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


БҲМС N 4


ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартлари (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига асосланиб ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг бир жиҳатидир.



МАҚСАД


2. Мазкур стандартнинг мақсади қуйидагиларни ўз ичига олувчи товар-моддий захираларни (ТМЗ) ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборат:

2.1. Товар-моддий захираларни таснифлаш ва баҳолаши;

2.2. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ва товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи харажатларни ҳисобга олиш.


3. Мазкур БҲМС товар-моддий захираларнинг таннархини ҳисоблаш ва уларни харажатларга киритиш тартибини таъминлайди.



ҲАРАКАТ СОҲАСИ


4. Ушбу Стандарт товар-моддий захираларнинг таннархини ҳисоблаш асосида тайёрланган молиявий ҳисоботларни тузиш ва очишда хўжалик субъектлари томонидан қўлланилади, қуйидагилар бундан мустасно:

4.1. Пудрат қурилиши бўйича тугалланмаган ишлар, шу жумладан, улар билан боғлиқ ишлар, хизматлар бўйича контрактлар;

4.2. Молиявий воситалар;

4.3. Қорамоллар, қишлоқ хўжалик товарлари ва минерал рудаларнинг ишлаб чиқариш захиралари, улар ишлаб

...