Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 58-сон, Бош прокуратуранинг 50-ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 7-сон "Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 24.08.2018 й. Қарори (АВ томонидан 25.08.2018 й. 3059-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.08.2018 й.

N 3059

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.08.2018 й.

N 58


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

24.08.2018 й.

N 50-ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИНИНГ

24.08.2018 й.

N 7


ҚАРОРИ



Автотранспорт воситалари ойналарининг

тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома

бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал

қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга қиради.


Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Бош прокурор

О. Муродов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

И. Абдуллаев


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 713-модда