Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 й. 711-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2018 й.

N 711



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧАКАНА

САВДО ҚОИДАЛАРИНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ (ХИЗМАТЛАРИНИ) ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 2003 ЙИЛ 13 ФЕВРАЛДАГИ 75-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й 2-сон, 15-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 сентябрдаги

711-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида

чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида

умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб

чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"

2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-иловада:


а) 25-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади";


б) 163-бандга қуйидаги мазмундаги сўзлар қўшилсин:

"(алоҳида полимер плёнкали пакетларга ўраш (жойлаш) бундан мустасно)";


в) 189-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно)";


г) 190-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

"полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно)";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 2-иловада:


а) 19-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 25-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно)".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 754-модда