Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 47-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 20-сон, Молия вазирлигининг 101-сон, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 5-сон "Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 06.06.2018 й. Қарори (АВ томонидан 05.09.2018 й. 3064-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.09.2018 й.

N 3064

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.06.2018 й.

N 47


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.06.2018 й.

N 20


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.06.2018 й.

N 101


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ

ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

06.06.2018 й.

N 5


ҚАРОРИ



Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона

жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ

хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши

бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор

шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган

маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома

мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сон "2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.


Қишлоқ хўжалиги вазири

Б. Юсупов

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат кадастри

давлат қўмитаси раиси

А. Абдуллаев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 730-модда