Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 01.03.2004 й. 563-сон "Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.04.2004 й. 1337-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2004 й.

N 1337




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

01.03.2004 й.

N 563


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига

бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш

тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 26 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сонли "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури" ижросини таъминлаш мақсадида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан 10 кун ўтгач амалга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                              Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 15-сон, 182-модда.