Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2018 й. 791-сон "Фарғона вилоятида анор етиштиришни кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.10.2018 й.
N 791
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА АНОР
ЕТИШТИРИШНИ КЎПАЙТИРИШ
ВА СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Фарғона вилоятида анор етиштирувчи хўжаликларни ташкил этиш ва ушбу фаолият билан шуғулланувчи хусусий сектор вакилларига кўмаклашиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий ишлар олиб бориш, инновацион ресурс тежайдиган технологиялар асосида анор кўчатлари ва маҳсулотини етиштириш, уни қайта ишлашни комплекс ривожлантириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш, айниқса, қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш механизмини таъминлайдиган ягона ташкилий тизимни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда анор етиштирувчи ташкилотларнинг Фарғона вилоятида анор кўчатларини етиштиришни янада ривожлантириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида "Анор етиштирувчилар" уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
анорчилик соҳасини ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида уюшманинг филиалларини очиш, ихтисослашган хўжаликлар ташкил этиш ва ушбу фаолият билан шуғулланувчи хусусий сектор вакилларига кўмаклашиш;
соҳани комплекс ривожлантиришда иштирок этиш, илмий-техникавий, технологик, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва илғор инновацион технологияларни жорий қилиш;
ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ресурс тежайдиган интенсив технологияларни қўллаган ҳолда анорзорлар барпо этиш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш, уни қайта ишлаш ва экспорт қилиш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш;
анор етиштириш жараёнларига хорижий инвестицияларни, чет эллик мутахассислар ҳамда маслаҳатчиларни фаол жалб қилиш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва соҳага илғор технологияларни кенг жорий қилиш;
сифатли экспортбоп анор кўчатларини кўпайтириш, фермер ва деҳқон хўжаликларига кўчатларни тизимли етказиб бериш, касаллик ва зараркунандаларга қарши биологик ҳамда кимёвий воситалар асосида курашиш ишларини ташкил этиш;
анор етиштириш, уни қайта ишлаш ва экспортга етказиб бериш жараёнларини ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
анорзорларда мавсум давомида агротехника тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларини ўқитиш учун анорчилик мактабини ташкил этган ҳолда махсус ўқув-тайёрлов курсларини ташкил этиш;
янги анорзорлар ташкил этиш ва агротехника тадбирларини ўтказиш учун талаб этиладиган минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳисоб-китобини юритиш.
3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Фарғона вилоятидаги "Фарғона анорчилик" ва "Миндонобод агросаноат" агрофирмалари, "Фарғонаазот" АЖ, "Мастона" АЖ, "Агро сифат логистика" МЧЖ, "Агро сервис азия" МЧЖ, анор кўчатчилиги ва экспорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар, анор етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотлар Уюшма муассислари ҳисобланади;
фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар;
Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
4. Қуйидагилар:
"Анор етиштирувчилар" уюшмасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
"Анор етиштирувчилар" уюшмасининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 12 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Фарғона вилояти туманларида 2018-2020 йилларда анорзорлар ташкил этиш, талаб этиладиган кўчатлар ва маблағлар ҳамда яратиладиган қўшимча янги иш ўринлари бўйича ҳисоб-китоблар кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
Фарғона вилояти туманларида 2023-2025 йилларда анор етиштириш, экспорт қилиш ҳажмлари ҳамда олинадиган даромадлар бўйича прогноз кўрсаткичлар 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Уюшма раисига, зарурат бўлганда, ижро этувчи аппаратнинг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, Уюшма раиси ва ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади.
Уюшма раиси ва ўринбосарлари умумий йиғилиш олдида ҳисобдор ҳисобланади.
6. Уюшма таркибида Анорчилик илмий-инновацион маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш ва қуйидагиларни унинг асосий вазифалари этиб белгилаш таклифига розилик берилсин:
инновацион технологияларни жорий этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун махсус кўчатчилик лабораториясини ташкил этиш, ушбу лабораторияда анорнинг маҳаллий серҳосил, вирусдан ҳоли бўлган соғлом, касалликка, қурғоқчиликка, совуққа чидамли, жаҳон андозаларига мос ва уруғсиз анор кўчатларининг янги навларини яратиш;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, юқори ҳосил берадиган экспортбоп янги навларни районлаштириш;
анорзорлар қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, кўчатларни экиш схемаси, парваришлаш, суғориш, озиқлантириш ва мавсум давомида агротехник тадбирларни ўтказиш, юқори ҳосил олиш масалалари бўйича илмий асосланган амалий тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;
анор кўчатларини экиш, парваришлаш, етиштириш, йиғиштириб олиш ҳамда уларни қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича ҳар йили мавсумда жойларда кўргазмали ўқув-семинарлар ўтказиш;
кўчатларни экиш ва агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича кўчат етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
етиштирилган анор кўчатларини фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг шахсий томорқалари учун сотишни йўлга қўйиш.
7. Марказ фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда кўчатчилик лабораториясини ташкил этиш ишларини молиялаштириш, уларни келгусида ривожлантириш ва бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, янги анор навларини яратиш ва амалий семинарлар ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигига юклатилсин.
8. Фарғона вилояти ҳокимлиги Уюшмага барча қулайликларга эга бўлган бино ва Марказга талаб этиладиган ер майдонларини ажратиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни бир ой муддатда ҳал этсин.
9. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси Уюшма ва Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
анор маҳсулотлари экспортининг янги истиқболли йўналишларини белгилаш, ички ва ташқи бозор талабларини ўрганиш;
ташқи бозор талабларидан келиб чиқиб, анорнинг экспортбоп ва қайта ишлашга мос навларини етиштиришга буюртмалар бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш;
етиштирилган анор маҳсулотларини экспортга чиқариш бўйича замонавий логистика тизимини кенг жорий этиш, маҳсулотни халқаро талаблар ва стандартларга мос келадиган ҳолда саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш йўли билан экспортга чиқаришдан олдин тайёрлаш ишларини ташкил этсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Тошкент давлат аграр университети, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, Уюшма билан биргаликда:
анорзорлар қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, парваришлаш, йилига камида 2 маротаба ҳосил олиш масалалари бўйича илмий асосланган амалий қўлланма ишлаб чиқиш;
бир ой муддатда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб анорзорлар ташкил этиш, етиштириш, парваришлаш ва йиғиштириб олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
2018 йил 10 октябргача анорни экиш, парваришлаш, етиштириш, ҳосилни йиғиштириб олиш ҳамда қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида жойларда кўргазмали ўқув-семинарлар ўтказишни ташкил этсинлар.
11. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги анор маҳсулотларини илғор технологиялар асосида йил давомида сақлаш учун махсус омборхоналар ташкил этиш, "Миллий анорчилик бренди"ни яратиш, қайта ишлашни жумладан, мева шарбати, вино, атир, шампун ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишларини ташкил этсинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академияси Уюшма ва Марказ томонидан замонавий интенсив усулларда анор кўчатлари ва маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари грантлари ва кредитларини жалб этсинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 4 октябрдаги
791-сон қарорига
1-ИЛОВА
Анор етиштирувчилар уюшмасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
Анор етиштирувчилар уюшмаси |
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
"Фарғона анорчилик" агрофирмаси |
|
|
"Фарғонаазот" АЖ |
|
|
"Агро сифат логистика" МЧЖ |
|||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
"Миндонобод агросаноат" агрофирмаси |
|
|
"Мастона" АЖ |
|
|
"Агро сервис азия" МЧЖ |
|||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Анорчилик илмий-инновацион маркази* |
|
|
Анор кўчатчилиги билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар |
|
|
Анор экспорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар |
|||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Анор кўчатини етиштирадиган лаборатория* |
|
|
Анор етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар |
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
*) Янги ташкил этилаётган ташкилотлар.
2018 йил 4 октябрдаги
791-сон қарорига
2-ИЛОВА
Анор етиштирувчилар уюшмасининг
ижро этувчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Муассисларнинг умумий йиғилиши |
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Раис |
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
|
Агротехнология масалалари бўйича ўринбосар - Анорчилик илмий-инновацион маркази раҳбари |
|
Инвестициялар, қайта ишлаш экспорт масалалари бўйича ўринбосар |
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
Бухгалтерия 1 |
||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
Агротехнологияни ўтказиш ва етиштириш бўлими 2 |
|
|
Маркетинг, қайта ишлаш, брендлаш ва экспортни ташкил этиш бўлими 2 |
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
Юрисконсульт 1 |
||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
|
|
Инновация ва лойиҳаларни бошқариш ва мониторинг бўлими 2 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис 1 |
||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони - 12 нафар.
2018 йил 4 октябрдаги
791-сон қарорига
3-ИЛОВА
Фарғона вилояти туманларида
2018-2020 йилларда анорзорлар ташкил этиш,
талаб этиладиган кўчатлар ва маблағлар ҳамда
яратиладиган қўшимча янги иш ўринлари бўйича
ҲИСОБ-КИТОБЛАР КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Анорзор ташкил этиладиган майдон, га
|
шундан:
|
Талаб этиладиган кўчат сони, минг дона |
Талаб этиладиган маблағ, млн сўм |
шундан: |
Яратиладиган иш ўрни |
||||
2018 йил кузда
|
2019 йил |
2020 йил |
кўчат учун |
экиш харажатлари |
иш ҳақи |
||||||
1.
|
Қувасой шаҳри |
1500 |
380 |
510 |
610 |
1200 |
5250 |
4800 |
345 |
105 |
2250 |
2.
|
Бешариқ тумани |
1700 |
300 |
810 |
590 |
1360 |
5950 |
5440 |
391 |
119 |
2550 |
3.
|
Бағдод тумани |
1500 |
310 |
550 |
640 |
1200 |
5250 |
4800 |
345 |
105 |
2250 |
4.
|
Бувайда тумани |
1500 |
290 |
600 |
610 |
1200 |
5250 |
4800 |
345 |
105 |
2250 |
5.
|
Данғара тумани |
1000 |
310 |
300 |
390 |
800 |
3500 |
3200 |
230 |
70 |
1500 |
6.
|
Ёзёвон тумани |
1500 |
240 |
440 |
820 |
1200 |
5250 |
4800 |
345 |
105 |
2250 |
7.
|
Қува тумани |
1000 |
620 |
300 |
80 |
800 |
3500 |
3200 |
230 |
70 |
1500 |
8.
|
Олтиариқ тумани |
1000 |
380 |
300 |
320 |
800 |
3500 |
3200 |
230 |
70 |
1500 |
9.
|
Қўштепа тумани |
1700 |
250 |
700 |
750 |
1360 |
5950 |
5440 |
391 |
119 |
2550 |
10.
|
Риштон тумани |
1800 |
310 |
540 |
950 |
1440 |
6300 |
5760 |
414 |
126 |
2700 |
11.
|
Тошлоқ тумани |
500 |
310 |
160 |
30 |
400 |
1750 |
1600 |
115 |
35 |
750 |
12. |
Ўзбекистон тумани
|
1500 |
350 |
450 |
700 |
1200 |
5250 |
4800 |
345 |
105 |
2250 |
13.
|
Учкўприк тумани |
1500 |
320 |
500 |
680 |
1200 |
5250 |
4800 |
345 |
105 |
2250 |
14.
|
Фарғона тумани |
1500 |
350 |
600 |
550 |
1200 |
5250 |
4800 |
345 |
105 |
2250 |
15.
|
Фурқат тумани |
800 |
280 |
240 |
280 |
640 |
2800 |
2560 |
184 |
56 |
1200 |
Жами:
|
20000 |
5000 |
7000 |
8000 |
16000 |
70000 |
64000 |
4600 |
1400 |
30000 |
2018 йил 4 октябрдаги
791-сон қарорига
4-ИЛОВА
Фарғона вилояти туманларида
анор етиштириш экспорт қилиш ҳажмлари ҳамда
2023-2025 йилларда олинадиган даромадлар бўйича
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАР
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Анорзор ташкил этиладиган майдон, га
|
Олинадиган ялпи ҳосил, тонна
|
Экспортга |
|||
2023 йил
|
2024 йил |
2025 йил |
тонна |
минг доллар |
|||
1.
|
Қувасой шаҳри |
1500 |
3040 |
7930 |
16215 |
8256 |
13210 |
2.
|
Бешариқ тумани |
1700 |
2400 |
9030 |
18377 |
10213 |
16340 |
3.
|
Бағдод тумани |
1500 |
2480 |
7700 |
16215 |
10040 |
16064 |
4.
|
Бувайда тумани |
1500 |
2320 |
7750 |
16215 |
8877 |
14203 |
5.
|
Данғара тумани |
1000 |
2480 |
5450 |
10810 |
5492 |
8788 |
6.
|
Ёзёвон тумани |
1500 |
1920 |
7020 |
16215 |
8517 |
13627 |
7.
|
Қува тумани |
1000 |
4960 |
7000 |
10810 |
7260 |
11617 |
8.
|
Олтиариқ тумани |
1000 |
3040 |
5800 |
10810 |
7024 |
11239 |
9.
|
Қўштепа тумани |
1700 |
2000 |
8450 |
18377 |
10647 |
17035 |
10.
|
Риштон тумани |
1800 |
2480 |
8570 |
19458 |
10911 |
17458 |
11.
|
Тошлоқ тумани |
500 |
2480 |
3530 |
5405 |
2835 |
4537 |
12.
|
Ўзбекистон тумани |
1500 |
2800 |
7600 |
16215 |
8162 |
13059 |
13.
|
Учкўприк тумани |
1500 |
2560 |
7600 |
16215 |
8443 |
13509 |
14.
|
Фарғона тумани |
1500 |
2800 |
8050 |
16215 |
8801 |
14081 |
15.
|
Фурқат тумани |
800 |
2240 |
4520 |
8648 |
4522 |
7235 |
Жами: |
20000 |
40000 |
106000 |
216200 |
120000 |
192000 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 5 октябрь