Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2017 й. 988-сон "Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2017 й.

N 988



МАДАНИЯТ, САНЪАТ ВА ЁШЛАР

СИЁСАТИ МАСАЛАЛАРИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ

ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти бир ҳафта муддатда департамент раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимоти тасдиқланишини таъминласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари, Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари, Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 24 сентябрдаги 756-сон қарори 1-бандининг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, шунингдек, қарорга 1, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)