Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2017 й. 989-сон "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2017 й.

N 989



ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3403-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, республика ҳудудларини жадал ва комплекс ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 3 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 17-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси - Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 24 сентябрдаги 755-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов бир ҳафта муддатда Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)