Халқ таълими вазирининг 15.11.2018 й. 13-мҳ-сон "Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.12.2018 й. 2670-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.12.2018 й.
N 2670-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
15.11.2018 й.
N 13-мҳ
БУЙРУҒИ
Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 13 апрелдаги 9-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2670, 2015 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 236-модда) билан тасдиқланган Экстернат тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. Шерматов
ИЛОВА
Экстернат тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Аттестацияда умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарта асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар, умумий ўрта таълим дастурларини давлат таълим стандарта асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган ва тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар қатнашиши мумкин.".
3. Қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:
"5-1. Умумий ўрта маълумот тўғрисида шаҳодатномага эга фуқаролар 11-синф доирасида аттестациядан ўтказилади.
Экстерн бир вақтнинг ўзида 9-синф ва 11-синф доирасида аттестациядан ўтказилмайди.".
4. 8-банднинг бешинчи хатбошисидан "экстерннинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"15. Экстерн 9 ва 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табелига асосан аттестация ўтказилмайдиган фанлардан ижобий баҳоланган бўлса, ушбу фанлардан аттестациядан озод этилади.".
6. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"16. Экстерннинг 9 ва 11-синфлардаги баҳолар (ўзлаштириш) табели бўлмаса, 9 ва 11-синфда ўқитиладиган фанлардан имтиҳон топширади, "Чизмачилик", "Тасвирий санъат", "Мусиқа", "Технология", "Жисмоний тарбия" фанлари бундан мустасно.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 13 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 962-модда