Молия вазирининг 13.11.2018 й. 142-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) "Валюта курси ўзгаришининг таъсири"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.12.2018 й. 3100-сон билан рўйхатга олинган)
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.12.2018 й.
N 3100
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
13.11.2018 й.
N 142
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти
(4-сонли БҲС) "Валюта курси ўзгаришининг
таъсири"ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) "Валюта курси ўзгаришининг таъсири" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Д. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 15 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 968-модда