Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 17.01.2019 й. ЎРҚ-517-сон "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 08.11.2018 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 13.12.2018 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

17.01.2019 й.

N ЎРҚ-517



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСУЛЛИК УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 8 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги 261-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 124-модда);


2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини амалга киритиш ҳақида"ги 262-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 125-модда);


3) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 729-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 20-модда) XIV бўлими;


4) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 14 сентябрда қабул қилинган "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-255-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 335-модда) 5-моддаси;


5) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-411-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси 2016 йил, N 9, 276-модда) 8-моддаси.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 январь


"Халқ сўзи", 2019 йил 18 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 январь, 3-сон, 38-модда