Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2019 й. 56-сон "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2019 й.

N 56



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ ОБОРОТЛАРИ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ

СОЛИҒИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Сут саноатини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ҳамда сутни қайта ишлаш корхоналарининг фермер хўжаликлари билан кооперациясини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1065-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:

"9. Сут**".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 63-модда