Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 30.12.2018 й. 01-02/13-76-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровни қўллаш тўғрисидаги низомнинг 1.2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 21.01.2019 й. 757-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.01.2019 й.

N 757-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

30.12.2018 й.

N 01-02/13-76


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона органлари

томонидан гаровни қўллаш тўғрисидаги низомнинг

1.2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 19 майда 02/8-55-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровни қўллаш тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 757, 1999 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 7-сон) 1.2-бандида:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                         М. Азимов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 январь, 4-сон, 66-модда