Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 15.01.2019 й. 01-02/15-3-сон "Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.01.2019 й. 1803-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.01.2019 й.

N 1803-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

15.01.2019 й.

N 01-02/15-3


ҚАРОРИ




"Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона

қиймати декларациясини тўлдириш бўйича

йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор,

шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 21 апрелдаги 01-02/19-34-сон "Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1803, 2008 йил 5 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 166-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 7 февралдаги 01-02/19-09-сон "Олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1803-1, 2015 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 83-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                             М. Азимов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 4 февраль, 5-сон, 92-модда