Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 26.02.2019 й. 8-2019/Б-сон "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.03.2019 й. 402-8-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.03.2019 й.

N 402-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

26.02.2019 й.

N 8-2019/Б


БУЙРУҒИ



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазирнинг биринчи ўринбосари                              Э. Мухитдинов






Буйруққа

ИЛОВА



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2.10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур маълумотларни ёзган шахснинг имзоси корхона муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.".


2. 2.11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзгартирилган ёзувлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига киритилади. Илгариги фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган куни тўғрисидаги ёзув устидан бир чизиқ чизилиб, янги маълумотлар ёзиб қўйилади. Ёзувлар муқованинг ичкари бетига ёзилиб корхона раҳбарининг ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахс имзоси ҳамда корхона ёки ходимлар бўлими муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.".


3. 3.1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг мазкур ташкилотда ишлаган даврида меҳнат дафтарчасига киритилган иши тўғрисидаги маълумот (ёзув)лар корхона раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва корхона ёки ходимлар бўлимининг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.".


4. 6.1-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш ҳамда уларни ҳисоботини олиб бориш китобларининг саҳифаларида сон рақамлари қўйилган бўлиши ҳамда улар ип билан тикилиб, иш берувчи раҳбари имзоси ва сурғучли муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) мустаҳкамланган бўлиши шарт.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 25 март, 12-сон, 232-модда