Соғлиқни сақлаш вазирининг 15.03.2019 й. 72-сон "Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасига қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.04.2019 й. 2908-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.04.2019 й.
N 2908-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
15.03.2019 й.
N 72
БУЙРУҒИ
Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий
ихтисосликлар турлари номенклатурасига
қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3450-сон "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 25 июлдаги 97-сон буйруғи (рўйхат рақами 2908, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 765-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатурасининг Тор ихтисосликлар турлари бўлими Тиббий-профилактика иши йўналиши боби қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:
" |
108-1. |
Тиббий буюмлар стерелизацияси |
". |
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Шадманов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 5 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 8 апрель, 14-сон, 278-модда