Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 43-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-15-сон "Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 25.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 08.04.2019 й. 2759-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2019 й.

N 2759-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2019 й.

N 43

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.03.2019 й.

N 2019-15


ҚАРОРИ



"Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи

ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан

рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан

олинадиган  фойда   солиғи   ставкасини   қўллаш

қоидаларини  тасдиқлаш  тўғрисида"ги  қарор,

шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 3, 2016-05-сон "Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2759, 2016 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 5-сон, 45-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 38, 2018-13-сон "Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2759-1, 2018 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 10-сон, 181-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири


Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Мусаев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 292-модда