Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий суднинг 11-24-ққ-сон, Ички ишлар вазирлигининг 26-ққ-сон "Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 20.03.2019 й. Қарори (АВ томонидан 16.04.2019 й. 2981-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2019 й.

N 2981-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

20.03.2019 й.

N 11-24-ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.03.2019 й.

N 26-ққ


ҚАРОРИ



Судлар, суд процесслари ва улар

иштирокчиларининг хавфсизлигини

таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87, 20-сон қарори (рўйхат рақами 2981, 2018 йил 15 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 10/18/2981/0900-сон) билан тасдиқланган Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий суд раиси

К. Камилов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

        





Қарорга

ИЛОВА



Судлар, суд процесслари ва улар

иштирокчиларининг хавфсизлигини

таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 14-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14-1. Адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириши учун, Ўзбекистон Республикасининг процессуал кодексларига қатъий риоя этган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга, ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно. Бунда қайд этилган қурилмалардан суд биноси ичкарисида фойдаланиш суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаслиги керак.".


2. 25-банднинг учинчи хатбошисидаги "девонининг" деган сўз "Администрациясининг" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 22 апрель, 16-сон, 323-модда