Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.2019 й. 337-сон қарорига 6-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 апрелдаги

337-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини

назорат қилиш инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда "Ўзйўлинспекция" деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, раҳбарларнинг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. "Ўзйўлинспекция" юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (кейинги ўринларда йўл қурилиши деб аталади), шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.


3. "Ўзйўлинспекция" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига (кейинги ўринларда Транспорт вазирлиги деб аталади) бўйсунади ва ҳисобот беради.


4. "Ўзйўлинспекция" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, Транспорт вазирлиги қарорларига, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. "Ўзйўлинспекция"нинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. "Ўзйўлинспекция" ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилот юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга.

"Ўзйўлинспекция"нинг ҳудудий бўлинмалари ва йўл-қурилиш ишларининг синов лабораторияси юридик шахс ҳисобланмайди.


7. "Ўзйўлинспекция"нинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси;

қисқартирилгани - "Ўзйўлинспекция";

б) инглиз тилида:

тўлиқ - The Inspection for quаlity control of roаd building works under the Ministry of trаnsport of the Republic of Uzbekistаn;

қисқартирилгани - Uzroаdinspection;

в) рус тилида:

тўлиқ - Инспекция по контролю за качеством дорожно-строительных работ при Министерстве транспорта Республики Узбекистан;

қисқартирилгани - Уздоринспекция.


8. "Ўзйўлинспекция" жойлашган жой (почта манзили): 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 68 уй.



2-БОБ. "ЎЗЙЎЛИНСПЕКЦИЯ"НИНГ ТУЗИЛМАСИ


9. "Ўзйўлинспекция" тизимига қуйидагилар киради:

марказий аппарат;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалар (давлат инспекторлари);

йўл-қурилиш ишларининг синов лабораторияси;

"Йўл лойиҳа экспертиза" унитар корхонаси (кейинги ўринларда идоравий мансуб ташкилот деб аталади).



3-БОБ. "ЎЗЙЎЛИНСПЕКЦИЯ"НИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. "Ўзйўлинспекция"нинг асосий вазифалари

ва функциялари


10. Қуйидагилар "Ўзйўлинспекция"нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этиш;

йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш;

йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни қонун ҳужжатларига мувофиқ стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш;

автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш.

"Ўзйўлинспекция" қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


11. "Ўзйўлинспекция" ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:

автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимлар, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқилиши сифатини назорат қилади;

йўл қурилиши жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига киритиладиган ўзгаришларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигининг назоратини таъминлайди;

бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, уларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигининг назоратини таъминлайди;

йўл қурилиши объектида қўлланиладиган йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини назорат тартибида синаб кўради, ўлчайди;

техник ва муаллифлик назорати, шунингдек, синов йўл-қурилиш лабораторияларининг доимий мониторингини олиб боради;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди;

сифатсиз бажарилган ишлар аниқланган ҳолатларда, бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмларини бекор қилиш учун далолатнома тузади;

йўл соҳасида фаолият юритиш учун берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини бекор қилиш тўғрисида ваколатли давлат органига таклиф киритади;

зарурат бўлганда, тегишли рухсатномасиз ишларни бажарганлик ва сифатини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни қўллаган ҳолда, муҳандислик коммуникацияси тармоқларини қуриш ва таъмирлашда шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларида йўл тўшамасини бузиш ҳамда қайта тиклаш ишларини назорат қилади;

автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотларнинг ҳолатини назорат қилади;

мавжуд автомобиль йўлларининг диагностикасини ўтказади ва автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини баҳолайди;

лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилганлигини экспертизадан ўтказади;

автомобиль йўлларини кўрикдан ўтказади, оғир ва йирик ўлчамли юкларни ташиш учун йўналишларни белгилайди ва махсус рухсатномалар беради;


б) қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этиш соҳасида:

бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан тўлиқлиги ва сифатни, шунингдек, иш ҳажмлари қайдномаларига мос келишини ўрганади;

ижро ҳужжатларининг амалдаги норматив ҳужжатларга мос келишини ўрганади;

зарур ҳолларда, қўшимча лаборатория синовларини ўтказади;


в) йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш соҳасида:

қайта ишланиши ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-техник ҳужжатларнинг ҳар йили тасдиқланадиган рўйхатини келишади;

йўл қурилиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади ва ишлаб чиқилишида иштирок этади;

йўл қурилиши соҳасида ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади;

йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;


г) йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш соҳасида:

мониторинг натижаларини таҳлил қилади, халқаро тажрибани ўрганади, йўл қурилиши сифати, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларидан оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи методик ҳужжатларнинг норматив талабларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

"Ўзстандарт" агентлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ҳамда сифат бўйича тан олинган халқаро сертификатлаштириш ташкилотларининг талабларига мувофиқ йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга оширади;

мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятида аниқланган номувофиқликлар бўйича "Ўзстандарт" агентлигига таклифлар киритади;

йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилади;

йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари сифатини таъминлаш, йўл қурилиши соҳасида техник тартибга солиш бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш масалалари бўйича бошқа ваколатли давлат органлари, илмий-тадқиқот, синаш, лойиҳа ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;


д) автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш соҳасида:

манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, камчиликлар аниқланганда уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради;

мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилайди, зарур бўлганда, объектларни манзилли дастурларга киритиш бўйича тегишли ваколатли органга таклифлар киритади;


е) фаолиятнинг бошқа масалалари бўйича:

йўллар ва сунъий иншоотлар, уларнинг қисмлари ва конструктив элементларининг авария ҳолати сабабларини текшириш бўйича техник комиссиялар ишида қатнашади;

йўл қурилиши соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришда иштирок этади;

шартнома асосида йўл қурилиши соҳасидаги лойиҳа ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказади;

шартнома асосида лаборатория синовларини ўтказади;

шартнома асосида мавжуд йўллар ва сунъий иншоотларнинг техник ҳолатини текширади, диагностика қилади;

шартнома асосида йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини сертификатлаштириш ишларини бажаради;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа техник хизматларни кўрсатади.



§ 2. "Ўзйўлинспекция" марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар "Ўзйўлинспекция" марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудий бўлинмалар, синов лабораторияси ва таркибидаги ташкилот билан биргаликда "Ўзйўлинспекция"га юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

йўл қурилиши соҳасида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни такомиллаштиришда қатнашиш ва таклифлар киритиш;

қонун ҳужжатларига биноан йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини бажариш;

автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш.


13. "Ўзйўлинспекция"нинг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

"Ўзйўлинспекция" ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот- таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

"Ўзйўлинспекция"нинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, Транспорт вазирлигининг буйруқ ва қарорлари бажарилишининг доимий назоратини таъминлайди;

"Ўзйўлинспекция"нинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилоти фаолиятига раҳбарлик қилади, уни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

"Ўзйўлинспекция" фаолиятини, жумладан норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлайди;

"Ўзйўлинспекция" ваколатига кирадиган тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этади;

қайта ишланиши ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-техник ҳужжатларнинг ҳар йили тасдиқланадиган рўйхатини келишади;

йўл қурилиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади ва ишлаб чиқилишида иштирок этади;

йўл қурилиши соҳасида ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади;

йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;

мониторинг натижаларини таҳлил қилади, халқаро тажрибани ўрганади, йўл қурилиши сифати, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларидан оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи методик ҳужжатларнинг норматив талабларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

"Ўзстандарт" агентлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ва сифат бўйича тан олинган халқаро сертификатлаштириш ташкилотларининг талабларига мувофиқ йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга оширади;

мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятида аниқланган номувофиқликлар бўйича "Ўзстандарт" агентлигига таклифлар киритади;

йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилади;

йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари сифатини таъминлаш, йўл қурилиши соҳасида техник тартибга солиш бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш масалалари бўйича бошқа ваколатли давлат органлари, илмий-тадқиқот, синаш, лойиҳа ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилайди, зарур бўлганда, объектларни манзилли дастурларга киритиш бўйича тегишли ваколатли органга таклифлар киритади.



§ 3. "Ўзйўлинспекция" ҳудудий бўлинмаларининг

вазифалари ва функциялари


14. Қуйидагилар "Ўзйўлинспекция" ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этиш;

автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш.


15. "Ўзйўлинспекция" ҳудудий бўлинмалари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва капитал таъмирлаш учун лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларни назорат қилади;

йўл қурилиши жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига киритиладиган ўзгаришларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигининг назоратини таъминлайди;

бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, уларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигининг назоратини таъминлайди;

техник ва муаллифлик назорати хизматлари фаолиятини назорат қилади;

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди;

сифатсиз бажарилган ишлар аниқланган ҳолатларда, бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмларини бекор қилиш учун далолатнома тузади;

бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан тўлиқлиги ва сифатни, шунингдек, иш ҳажмлари қайдномаларига мос келишини ўрганади;

ижро ҳужжатларининг амалдаги норматив ҳужжатларга мос келишини ўрганади;

зарур ҳолларда, қўшимча лаборатория синовларини ўтказиш таклифларини киритади;

манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, камчиликлар аниқланганда уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради;

зарурат бўлганда, тегишли рухсатномасиз ишларни бажарганлик ва сифатини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни қўллаган ҳолда, муҳандислик коммуникацияси тармоқларини қуриш ва таъмирлашда шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларида йўл тўшамасини бузиш ҳамда қайта тиклаш ишларини назорат қилади;

автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотларнинг ҳолатини назорат қилади.



§ 4. Йўл-қурилиш ишлари синов лабораториясининг

асосий вазифалари ва функциялари


16. Қуйидагилар йўл-қурилиш ишлари синов лабораториясининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

"Ўзйўлинспекция" ҳудудий бўлинмаларининг буюртманомаларига, шунингдек, ташкилотлар ва корхоналарнинг буюртманомаларига мувофиқ қурилиш объектларидаги йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини, шунингдек, йўл-қурилиш ишларини талаб қилинадиган аниқлик билан аккредитациялаш соҳасига биноан синовдан ўтказиш;

ҳудудий бўлинмаларга аккредитациялаш соҳасида кўрсатилган синовларни бажаришда ишончли ва холис маълумотларни тақдим қилиш;

лаборатория синовларини ўтказиш учун зарур бўладиган моддий-техника базасини ривожлантириш ва кадрлар малакасини оширишга йўналтирилган техник ва кадрлар сиёсатини юритиш;

йўл қурилиш объектларига жалб қилинадиган йўл-қурилиш синов лабораториялари фаолиятининг мониторингини олиб бориш.



4-БОБ. "ЎЗЙЎЛИНСПЕКЦИЯ"НИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. "Ўзйўлинспекция"нинг ҳуқуқлари

ва жавобгарлиги


17. "Ўзйўлинспекция" ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Ўзйўлинспекция"га юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини Транспорт вазирлигига белгиланган тартибда киритиш;

"Ўзйўлинспекция" ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

"Ўзйўлинспекция" ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун керакли маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

"Ўзйўлинспекция" ваколатига кирадиган масалалар бўйича керакли статистик маълумотларни давлат статистика органларидан бепул олиш;

"Ўзйўлинспекция" ходимлари томонидан улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларнинг бажарилиши ҳисобга олинган ҳолда, уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;

Транспорт вазирлигига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига "Ўзйўлинспекция" ваколатига кирадиган масалаларга доир таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

Транспорт вазирлигининг топшириғига биноан "Ўзйўлинспекция" ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Транспорт вазирлигининг топшириғига биноан "Ўзйўлинспекция" ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро миқёсда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифода этиш;

"Ўзйўлинспекция"га юкланган вазифаларни бажариш учун Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;

йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш учун йўл қурилиши синов лабораториялари, йўл қурилиши объектлари, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш объектларига тўсиқсиз кириш;

қўлланиладиган йўл-қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари ҳамда бажариладиган йўл-қурилиш ва монтаж ишларининг сифатини текшириш учун зарур бўлган лойиҳа, технологик, ижро ҳужжатларини ва бошқа материалларни лойиҳа, пудрат ташкилотлари ва буюртмачи ташкилотлардан олиш;

пудрат ташкилотларига конструкциялар, узеллар ва деталларнинг алоҳида элементларини очишни, қўлланилган йўл-қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини, муҳандислик тизимларини асослардаги ва орқага кўмиб ташлашда тупроқни синашни юклаш, зарурат бўлганда тегишли хулосани тайёрлаш учун илмий-тадқиқот, синаш ва лойиҳа ташкилотларининг экспертларини, мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;

йўл қурилиши ва йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида шаҳарсозлик фаолияти субъектлари бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари аниқланганда, буюртмачилардан ушбу иш ҳажмларини тўловга қабул қилинган умумий ишлар ҳажмидан чиқариб ташлашни талаб қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қурилиши соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасида норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда, йўл қурилишида материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни, сотишни ва уларни қўллашни тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

тасдиқланган лойиҳа ечимлари ва йўл қурилиши соҳасида мустаҳкамлик ва барқарорлик тавсифлари бузилишига олиб келган йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши аниқланганда, шунингдек сунъий иншоотлар, ўзбошимчалик билан қурилиши авариялари хавфи мавжуд бўлган ҳолларда йўл қурилиши соҳасида қурилиш-монтаж ишларини бажаришни тўхтатиб қўйиш. Тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтатиб қўйилишига олиб келган қурилиш-монтаж ишларини бажаришни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ва аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал хавф юзага келишининг олди олиниши муносабати билан фаолиятни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно;

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига, лойиҳа ташкилотларига, буюртмачиларга, пудратчиларга ва автомобиль йўлларини балансида сақловчиларга шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимнома киритиш;

шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисидаги материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига бериш.


18. "Ўзйўлинспекция":

"Ўзйўлинспекция"га юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

Транспорт вазирлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, "Ўзйўлинспекция" қабул қиладиган қарорларнинг сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда уларнинг ҳимоя этилишини таъминлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун масъулдир.



§ 2. "Ўзйўлинспекция" марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


19. "Ўзйўлинспекция" марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

"Ўзйўлинспекция"нинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотидан масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, "Ўзйўлинспекция" марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини сўраш ва олиш;

зарур бўлганда, "Ўзйўлинспекция"да кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ҳамда ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

ҳудудий бўлинмалар инспекторлари ва идоравий мансуб ташкилот мутахассислари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотга зудлик билан ҳал этишни талаб этадиган ва "Ўзйўлинспекция"га юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

қабул қилинган қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, раҳбариятнинг топшириқлари ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот томонидан бажарилиши бўйича уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;

лойиҳа, пудрат ташкилотлари ва буюртмачи ташкилотлардан текшириш учун зарур бўлган лойиҳа, технологик, ижро ҳужжатларини ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига, лойиҳа ташкилотларига, буюртмачиларга шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;

йўл қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий бузадиган пудратчилар ва лойиҳачиларни виждонсиз пудратчилар ягона реестрига киритиш тўғрисида Транспорт вазирлигига ва буюртмачиларга таклифлар бериш;

йўл қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисидаги материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этиш.


20. "Ўзйўлинспекция" марказий аппарати:

таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот билан биргаликда "Ўзйўлинспекция"га юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

"Ўзйўлинспекция" томонидан Транспорт вазирлигига кўриб чиқиши учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, қабул қилинаётган қарорларни тайёрлаш сифати ва экспертизаси;

таркибий, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва йўл қурилиши соҳасида ривожланиш бўйича бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ва риоя қилинишини таъминлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун масъулдир.



§ 3. "Ўзйўлинспекция" ҳудудий бўлинмаларининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


21. "Ўзйўлинспекция"нинг ҳудудий бўлинмалари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун керакли маълумотларни ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

"Ўзйўлинспекция"нинг ҳудудий бўлинмаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиши учун тақдим этиш;

йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш учун йўл қурилиши синов лабораториялари, йўл қурилиши объектлари, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш объектларига тўсиқсиз кириш;

маҳаллий лойиҳа, пудрат ташкилотлари ва буюртмачи ташкилотлардан текшириш учун зарур бўлган лойиҳа, технологик, ижро ҳужжатларини ва бошқа материалларни олиш;

пудрат ташкилотларига конструкциялар, узеллар ва деталларнинг алоҳида элементларини очишни, қўлланилган йўл-қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини, муҳандислик тизимларини асослардаги ва орқага кўмиб ташлашда тупроқни синашни юклаш, зарурат бўлганда тегишли хулосани тайёрлаш учун илмий-тадқиқот, синаш ва лойиҳа ташкилотларининг экспертларини, мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;

йўл қурилиши ва йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида шаҳарсозлик фаолияти субъектлари бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари аниқланганда, буюртмачилардан ушбу иш ҳажмларини тўловга қабул қилинган умумий ишлар ҳажмидан чиқариб ташлашни талаб қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қурилиши соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасида норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда, йўл қурилишида материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни, сотишни ва уларни қўллашни тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

тасдиқланган лойиҳа ечимлари ва йўл қурилиши соҳасида мустаҳкамлик ва барқарорлик тавсифлари бузилишига олиб келган йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши аниқланганда, шунингдек, сунъий иншоотлар, ўзбошимчалик билан қурилиши авариялари хавфи мавжуд бўлган ҳолларда йўл қурилиши ишлаб чиқаришини тўхтатиш тўғрисида таклиф киритиш;

лойиҳа ташкилотларига, буюртмачиларга, пудратчиларга ва автомобиль йўлларини балансида сақловчиларга шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимнома киритиш;

шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисидаги материалларни маъмурий судларга бериш.


22. "Ўзйўлинспекция"нинг ҳудудий бўлинмалари:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

йўл объектларида аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ҳудудлардаги тегишли соҳани ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш;

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ва риоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.



5-БОБ. "ЎЗЙЎЛИНСПЕКЦИЯ" РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


23. Қуйидагилар "Ўзйўлинспекция" бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

"Ўзйўлинспекция" фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Транспорт вазирлигининг буйруқлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу органга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Транспорт вазирлигининг буйруқлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ҳамда чуқур таҳлил қилиб бориш;

"Ўзйўлинспекция" фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилиши бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Транспорт вазирлигининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий тузилмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан "Ўзйўлинспекция" фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, ушбу масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ва Транспорт вазирининг топшириқларини бажариш;

ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини белгилаш, "Ўзйўлинспекция" фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш борасида ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

"Ўзйўлинспекция" ва ўз ўринбосарларининг фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишининг назоратини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, "Ўзйўлинспекция" фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

"Ўзйўлинспекция" ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

"Ўзйўлинспекция"нинг марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари, идоравий мансуб ташкилот раҳбарларини ва ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

кадрларни танлаш ва жойига қўйиш, йиллик иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида "Ўзйўлинспекция" тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, кадрлар захирасини шакллантириш;

ходимларнинг лавозим йўриқномалари ва хизмат вазифаларини тасдиқлаш, қўл остидаги ходимларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;

транспорт вазири номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш;

фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти деб аталади), Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши ва ўз вақтида Транспорт вазирлигига киритилишини ташкил этиш, уларнинг Транспорт вазирлигида ишлаб чиқилиши, Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши ва қайта ишланишида иштирок этиш;

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ "Ўзйўлинспекция"нинг қонун лойиҳалари фаолиятини ташкил этиш;

"Ўзйўлинспекция"га тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

"Ўзйўлинспекцияси" раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг чет эл мамлакатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига ҳамда "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;

ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини жорий этиш;

"Ўзйўлинспекция" ходимларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган "Ўзйўлинспекция" ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда "Ўзйўлинспекция" ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига риоя этишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзйўлинспекция"да коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

давлат сирига тенглаштирилган маълумотлар ва махфий маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.


24. Қуйидагилар "Ўзйўлинспекция" бошлиғи ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

"Ўзйўлинспекция" бошлиғи вақтинча йўқ бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

"Ўзйўлинспекция" фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари билан тасдиқланган "Ўзйўлинспекция" фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

"Ўзйўлинспекция" ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича чоралар кўриш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар бошлиқларининг режаларини тасдиқлаш, уларнинг ижросининг назоратини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, "Ўзйўлинспекция" таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Транспорт вазирлиги ва "Ўзйўлинспекция"нинг баённома қарорлари, транспорт вазирининг топшириқлари ва "Ўзйўлинспекция" бошлиғининг буйруқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойга қўйиш бўйича "Ўзйўлинспекция" бошлиғига таклифлар бериш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, "Ўзйўлинспекция"нинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик "Ўзйўлинспекция" бошлиғи томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Транспорт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, "Ўзйўлинспекция" бошлиғининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Транспорт вазирлигида ва Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолдириш-қолдирилмаслик мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича "Ўзйўлинспекция" бошлиғига таклифлар киритиш, улар томонидан ўзларига юкланган функционал вазифаларни бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

"Ўзйўлинспекция" ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;

давлат сирига тенглаштирилган маълумотлар ва махфий маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.


25. Қуйидагилар "Ўзйўлинспекция" марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида ҳудудий бўлинмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, "Ўзйўлинспекция" таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Транспорт вазирлиги ва "Ўзйўлинспекция" баённома қарорлари, транспорт вазирининг ва "Ўзйўлинспекция" раҳбариятининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, "Ўзйўлинспекция"нинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича бошлиқ ёки унинг ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш;

таркибий бўлинмаларнинг ходимлари фаолияти самарадорлигини танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, натижалар бўйича зарур чора-тадбирларни қабул қилиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

"Ўзйўлинспекция" ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ "Ўзйўлинспекция"да коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини қабул қилиш, ҳуқуқий амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш йўли билан уларнинг содир этилиши кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат сирига тенглаштирилган маълумотлар ва махфий маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни қабул қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва "Ўзйўлинспекция" бошлиғига киритиш.


26. Қуйидагилар "Ўзйўлинспекция" ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш;

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Транспорт вазирлиги ва "Ўзйўлинспекция" ҳужжатлари ва қарорлари билан ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

"Ўзйўлинспекция"нинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилот фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг топшириқлари ва ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

Транспорт вазирлиги ва "Ўзйўлинспекция"нинг буйруқлари, қарорлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

"Ўзйўлинспекция"нинг фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича давлат ҳокимияти органлари ва бошқа маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

"Ўзйўлинспекция" ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлинмада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, ҳуқуқий амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатда ва тартибда кўриб чиқиш;

йўл қурилиши жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига мос келишини назорат қилиш;

бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни таъмирлаш, сақлаш ишларининг сифатини назорат қилиш;

йўл қурилишида лицензияланган фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган сертификат ва лицензияларнинг мавжудлигини назорат қилиш;

объектларда ишлатиладиган йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини назорат синовларини ўтказиш учун йўл-қурилиш синов лабораторияларини жалб этиш;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатларда, ҳуқуқбузарликлар бўйича далолатномалар тузиш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, йўл қурилиши соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

Транспорт вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотларининг йўл-қурилиш техникаси ва ускуналаридан самарали фойдаланиш мониторингини амалга ошириш;

тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси ҳамда йўллар ва сунъий иншоотларнинг авария ҳолати сабабларини текшириш бўйича техник комиссиялар ишида иштирок этиш;

ушбу Низомга мувофиқ мажбуриятларни тақсимлашга кўра бошқа ваколатларни амалга ошириш.



6-БОБ. "ЎЗЙЎЛИНСПЕКЦИЯ" РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


27. "Ўзйўлинспекция" бошлиғи:

ушбу Низомнинг 18-бандида кўзда тутилган "Ўзйўлинспекция"нинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажариш учун шахсан масъулдир.


28. "Ўзйўлинспекция" бошлиғининг ўринбосарлари:

юкланган вазифалар ва функцияларнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда бажарилиши учун;

мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича ушбу Низомнинг 18-бандида кўзда тутилган "Ўзйўлинспекция"нинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажариш учун шахсан масъулдир.


29. Марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун;

ушбу Низомнинг 20-бандида кўзда тутилган "Ўзйўлинспекция" марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажариш учун шахсан масъулдир.


30. "Ўзйўлинспекция" ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари:

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўзда тутилган ҳудудий бўлинмаларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.



7-БОБ. "ЎЗЙЎЛИНСПЕКЦИЯ" ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


§ 1. "Ўзйўлинспекция" раҳбарияти


31. "Ўзйўлинспекция"га Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири тақдимномасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

"Ўзйўлинспекция" бошлиғи моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


32. Бошлиқнинг "Ўзйўлинспекция" бошлиғининг тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.


33. "Ўзйўлинспекция" бошлиғи бўлмаганда унинг ваколатларини вазифалар тақсимотига мувофиқ ўринбосарларидан бири амалга оширади.


34. Бўлимлар бошлиқлари ва ходимлари "Ўзйўлинспекция" бошлиғининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



§ 2. "Ўзйўлинспекция" марказий аппарати

таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бўлинмалар

ва идоравий мансуб ташкилот билан

ўзаро ҳамкорлик тартиби


35. "Ўзйўлинспекция" марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


36. "Ўзйўлинспекция" марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ўз фаолият йўналишлари бўйича ҳудудий бўлинмалар билан ҳамкорликда:

топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга етказади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот фаолиятини текширади, ўрганади ва умумлаштиришади, уни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишади ва қабул қилишади;

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотнинг фаолиятини ташкил қилиш ва унинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот материалларни, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот иш режаларини таҳлил қилади, уларни такомиллаштиришга қаратилган чоралар кўради;

ҳудудий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашишни ташкил қилишади, улардан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича келган таклифларни кўриб чиқади.


37. Ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, жумладан:

"Ўзйўлинспекция" раҳбариятининг топшириқлари бажарилиши бўйича ахборот беради;

ўз ишлари натижалари ҳақида марказий аппаратга белгиланган тартибда ва муддатда ҳисоботлар тақдим этади;

ўз фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар ва ҳуқуқбузарликни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, жумладан аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган таклифларни марказий аппаратга юборади;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятининг текширувлари натижалари тўғрисида ахборот беради.


38. "Ўзйўлинспекция" марказий аппарати таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар "Ўзйўлинспекция" бошлиғининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан кейин ҳал этилмаган тақдирда, улар бўйича қарор бевосита "Ўзйўлинспекция" бошлиғи томонидан қабул қилинади.



§ 3. "Ўзйўлинспекция"нинг давлат ва хўжалик

бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар

билан ўзаро ҳамкорлик тартиби


39. "Ўзйўлинспекция" ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


40. "Ўзйўлинспекция"нинг ҳудудий бўлинмалари ва мутасаддилик қилинадиган ташкилоти ўз ваколатлари соҳасида ҳудудий органлар, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



8-БОБ. "ЎЗЙЎЛИНСПЕКЦИЯ" ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА ИШЧИ

ИНДИКАТОРЛАРИ


41. "Ўзйўлинспекция"нинг самарадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.


42. "Ўзйўлинспекция"нинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш транспорт вазири томонидан белгиланадиган фаолият самарадорлиги ва натижадорлигининг баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.


43. "Ўзйўлинспекция" фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

"Ўзйўлинспекция" бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

"Ўзйўлинспекция" фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


44. "Ўзйўлинспекция" фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



9-БОБ. "ЎЗЙЎЛИНСПЕКЦИЯ"НИНГ

МОЛИЯЛАШТИРИЛИШИ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНОТИ, ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


45. "Ўзйўлинспекция"нинг молиялаштирилиши ва моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


46. Транспорт вазирлигининг марказий аппарати ходимларига Транспорт вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган Ягона тариф сеткаси (ЯТС) бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


47. "Ўзйўлинспекция" ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофот, моддий ёрдам, устамалар ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 200 фоизгача бўлган миқдордаги бошқа тўловлардан иборат.

Ходимларнинг лавозим маошларига қўшиладиган рағбатлантирувчи ҳар ойлик устамалар ва қўшимча тўловлар "Ўзйўлинспекция" бошлиғининг буйруғига мувофиқ тўланади.


48. "Ўзйўлинспекция" ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш мақсадида ходимларга уй-жой, автотранспорт воситаларини харид қилиш учун кредитларни расмийлаштиришда бошланғич бадални тўлаш учун Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарзлар бериш ҳуқуқига эга.


49. "Ўзйўлинспекция" бошлиғи инспекция ходимлари учун асосий эгаллаб турган лавозими бўйича лавозим маошларига (тариф ставкалари) устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни, қонунчиликда белгиланган бошқа тўловлардан қатъий назар, бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан тайинлаш ҳуқуқига эга.


50. "Ўзйўлинспекция" ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакаси ва стажировкани амалга ошириш, шу жумладан уларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиши Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


51. "Ўзйўлинспекция" қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 апрель