Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Миллий гвардиянинг 14-сон, Мудофаа вазирлигининг 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 18.04.2019 й. Қарори (АВ томонидан 13.05.2019 й. 3096-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.05.2019 й.

N 3096-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ

18.04.2019 й.

N 14


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.04.2019 й.

N 16


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Ҳарбий-техник   институтига   ўқишга   кирувчи

номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг 2018 йил 30 октябрдаги 16/30-сон қарори (рўйхат рақами 3096, 2018 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 49-сон, 944-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрик ўтказиш тўғрисидаги низомга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга" сўзларига алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Миллий гвардия қўмондони

Б. Ташматов

Мудофаа вазири

Б. Курбанов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 20 май, 20-сон, 376-модда