Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2019 й. 415-сон "Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.05.2019 й.
N 415
САМАРҚАНД ШАҲРИДА
2019-2022 ЙИЛЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН
УЛКАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2022 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Саммитига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан юклатилган аниқ топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Самарқанд шаҳрида 2019-2021 йилларда қуриладиган ва кўчириладиган ичимлик суви ҳамда канализация тармоқларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган автомобиль йўллари, барпо этиладиган тоннел ва кўприкларнинг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Самарқанд шаҳрида табиий газ, электр энергияси ва алоқа тармоқлари ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирларнинг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Самарқанд шаҳрида 2019-2021 йилларда қуриладиган ва кўчириладиган ичимлик суви ҳамда канализация тармоқлари бўйича:
марказлашган маблағлар бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини, "Абу-Даби тараққиёт жамғармаси"нинг маблағлари бўйича Самарқанд вилояти ҳокимлигини - буюртмачи этиб;
марказлашган маблағлар бўйича "Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУК - бош лойиҳачи этиб;
Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси, республика бюджети ҳамда "Абу-Даби тараққиёт жамғармаси"нинг маблағлари - молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
3. Белгилансинки:
Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда автомобиль йўллари, кўприклар, йўл ўтказгичлар ва тоннелларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари республика бюджети маблағлари ва "Абу-Даби тараққиёт жамғармаси" маблағлари ҳисобидан;
Самарқанд шаҳрида табиий газ, электр энергияси ва алоқа тармоқларини кўчириш ва янгиларини қуриш ишлари тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2022 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Саммити доирасида:
Самарқанд шаҳрида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, таъмирлаш, реконструкция ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш билан бир вақтда амалга оширилишига;
лойиҳачи, пудратчи ташкилотларни тўғридан-тўғри энг яхши таклифлар асосида танловларсиз белгилаб олишга мутасадди вазирликлар, идоралар ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигига, истисно тариқасида, рухсат берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил ва келгуси йиллар учун Инвестиция дастурларини шакллантиришда қарорда назарда тутилган лойиҳалар белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
мутасадди идоралар билан биргаликда Самарқанд шаҳрининг Бош режасини ҳамда марказий қисмининг батафсил режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиб, 2019 йил 1 августга қадар тасдиқланишини;
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 2022 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Саммити доирасида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объект ва иншоотларнинг жойлашуви масалаларини Бош режа ҳамда марказий қисмининг батафсил режалаштириш лойиҳаси тасдиқлангунга қадар лойиҳалаштириш жараёнида тезкор келишилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 17 майдаги
415-сон қарорига
1-ИЛОВА
Самарқанд шаҳрида 2019-2021 йилларда
қуриладиган ва кўчириладиган ичимлик суви
ҳамда канализация тармоқларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Ишлар бажариладиган кўчалар номи |
Амалга ошириш муддати |
Иш ҳажми, км |
Лойиҳа қиймати, млрд сўм
|
Молиялаш- тириш манбаи |
Буюртмачи ташкилот |
1 |
"Samarkand city" туристик зонаси ҳудудидан ўтувчи канализация тармоғини кўчириш |
2019-2020 йй. |
0,9 |
2,6 |
Сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш жамғармаси
|
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги |
2 |
Самарқанд шаҳридаги "Бўстонсарой" ва "А.Темур" кўчалари кесишмасидан "Самарқанд ҳалқаро аэропорти"гача борувчи ичимлик сув тармоғини қуриш
|
2019-2020 йй. |
6,0 |
18,9 |
||
3 |
Самарқанд шаҳридаги "Самарқанд ҳалқаро аэропорти"дан Дагбид кўчасигача борувчи канализация тармоғини тортиш
|
2019-2020 йй. |
7,7 |
11,2 |
||
4 |
Лахутий кўчасидан Рўдакий кўчаси бўйлаб СП-3 ОНСгача канализация тармоғини тортиш
|
2019-2020 йй. |
0,8 |
1,2 |
||
5 |
Хўжа Аҳрор Валий мажмуасидан Гулобод кўчаси орқали Термиз кўчасигача канализация ва ичимлик суви тармоқларини тортиш
|
2019-2021 йй. |
6,2 |
10,7 |
||
6 |
М.Улуғбек расадхонасидан бошлаб, Афросиёб, В.Абдуллаев ва Ибн Сино кўчалари бўйлаб ичимлик сув тармоғини қуриш
|
2020-2021 йй. |
5,7 |
18,1 |
"Абу-Даби тараққиёт жамғармаси" |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
7 |
А.Темур кўчаси бўйлаб С.Бухорий кўчасигача ичимлик сув тармоғини қуриш
|
2020-2021 йй. |
2,7 |
5,0 |
||
8 |
Ибн Сино ва Даҳбет кўчалари кесишмасида қурилаётган йўл ўтказгичлар ҳудудидан канализация ва ичимлик суви тармоқларини кўчириш
|
2019-2020 йй. |
2,2 |
2,5 |
||
9 |
Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишмасида қурилаётган йўл ўтказгичлар ҳудудидан канализация ва ичимлик суви тармоқларини кўчириш
|
2019-2020 йй. |
1,4 |
5,8 |
||
10 |
М.Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмасида қурилаётган йўл ўтказгичлар ҳудудидан канализация ва ичимлик суви тармоқларини кўчириш
|
2019-2020 йй. |
2,3 |
10,9 |
||
11 |
Буюк Ипак йўлидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача канализация ва ичимлик суви тармоқларини тортиш ва янги сув иншоотини қуриш
|
2020-2021 йй. |
5,5 |
15,9 |
"Абу-Даби тараққиёт жамғармаси" |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
12 |
М-37 автойўлидан Гагарин кўчаси орқали Гулобод кўчасигача ичимлик суви тармоғини тортиш ва мавжуд сув иншоотини таъмирлаш
|
2020-2021 йй. |
6,6 |
69,4 |
||
13 |
Темирйўл вокзалидан Беруний кўчаси орқали М.Улуғбек чорраҳасигача, трамвай йўли остида қолган канализация тармоғини кўчириш
|
2020-2021 йй. |
2,4 |
5,8 |
||
14 |
Ибн-Сино кўчасидан Мароқанд кўчаси орқали Шоҳи-Зинда обидасигача бўлган масофада ичимлик суви тармоғини тортиш
|
2020-2021 йй. |
2,0 |
11,1 |
||
15 |
Зеҳний кўчасидан Жуйисой маҳалласи орқали М-39 автомагистралигача ичимлик суви тармоғини тортиш
|
2020-2021 йй. |
1,5 |
1,1 |
||
16 |
Панжекент кўчасидан Мотрудий мажмуасигача ичимлик суви тармоғини тортиш
|
2020-2021 йй. |
0,7 |
0,5 |
||
Жами
|
54,7 |
190,8 |
Изоҳ: Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларида талаб этиладиган маблағлар ва молиялаштириш манбаларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
2019 йил 17 майдаги
415-сон қарорига
2-ИЛОВА
Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда
қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция
қилинадиган автомобиль йўллари, барпо
этиладиган тоннел ва кўприкларнинг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Кўчалар номи |
Йўл узунлиги, км |
Лойиҳа қиймати, млрд сўм |
Амалга ошириш муддати |
Молиялаш- тириш манбаси |
Буюртмачи ташкилот |
|
Автомобиль йўллари
|
|||||||
1 |
Бўстонсарой кўчасидан А.Темур кўчаси орқали Гагарин чорраҳасидан ўтиб, Тонг кўчасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш |
8,0 |
176,0 |
2019-2021 й. |
"Абу-Даби тараққиёт жамғармаси" маблағлари |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
2 |
М-37А автомобиль йулидан Гагарин кўчаси орқали Гулобод кўчасигача бўлган автомобиль йўлини қуриш ва қайта қуриш (кўприк ва йўл ўтказгичлардан ташқари) |
10,0 |
220,0 |
2019-2021 й. |
|||
3 |
Гагарин кўчасидан Гўрўғли кўчаси ва Халқлар дўстлиги маҳалласи орқали М-37а автомбиль йўлигача реконструкция қилиш |
6,0 |
132,0 |
2021-2022 й. |
|||
4 |
Панжикент кўчасининг С.Айний кўчасидан М-39 автомобиль йўли айланасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш |
4,0 |
88,0 |
2020-2022 й. |
|||
5 |
Беруний кўчасидан Ибн Холдун кўчаси орқали 4Р-46 автомобиль йўлигача янги йўл қуриш |
2,1 |
46,2 |
2020-2022 й. |
|||
6 |
Нарпай ва Фитрат кўчаларининг Гагарин кўчасидан М-37а айланма йўлигача бўлган қисмини реконструкция қилиш |
9,5 |
209,0 |
2020-2022 й. |
|||
7 |
Бўстонсарой кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчасидан Университет ҳиёбонигача бўлган қисмини реконструкция қилиш |
1,0 |
22,0 |
2020 й. |
|||
8 |
Жомий кўчасини тўла таъмирлаш
|
2,5 |
37,5 |
2020-2022 й. |
"Абу-Даби тараққиёт жамғармаси" маблағлари |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
9 |
Вобкент кўчасидан Ал-Мотрудий мажмуасигача туристлар учун янги йўл қуриш |
1,0 |
22,0 |
2020 й. |
|||
10 |
Чуқур кўчасининг Рудакий кўчасидан М.Қошғарий кўчасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш |
2,0 |
44,0 |
2020-2022 й. |
|||
11 |
Мароқанд кўчасининг Ибн Сино кўчасидан Сиёб бозоригача бўлган қисмини тўла таъмирлаш |
2,0 |
30,0 |
2020-2022 й. |
|||
12 |
С.Айний кўчасидан Зеҳний ва Зарафшон кўчалари орқали М-37а автомобиль йўлигача бўлган қисмини тўла таъмирлаш |
4,5 |
67,5 |
2020-2022 й. |
|||
13 |
Термиз кўчасидан Даштаки бола маҳалласи орқали М-37а автомобиль йўлигача бўлган қисмини реконструкция қилиш |
3,4 |
74,8 |
2020-2021 й. |
|||
14 |
Навоий шоҳ кўчасининг Чуқур йул кўчасидан Беруний кўчасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш ва қуриш |
5,0 |
110,0 |
2021-2022 й. |
|||
15 |
Ўзбекистон кўчасини А.Жомий кўчасидан Кўл маҳалласигача йўлни реконструкция қилиш |
6,0 |
132,0 |
2021-2022 й. |
|||
16 |
Фирдавсий кўчасининг А.Жомий кўчасидан Панжоб кўчаси орқали Тонг кўчасигача бўлган оралиғини тўла таъмирлаш |
7,0 |
105,0 |
2021-2022 й. |
|||
17 |
Сулаймон Бухорий кўчасини Амир Темур кўчасидан Али Қушчи кўчасигача реконструкция қилиш |
1,6 |
35,2 |
2021 й. |
|||
18 |
М.Барака кўчасининг М.Улуғбек кўчасидан А.Темур кўчасигача бўлган қисмини тўла таъмирлаш |
1,0 |
15,0 |
2021-2022 й. |
|||
19 |
Кулолон кўчасининг Регистон кўчасидан Термиз кўчасигача бўлган қисмини тўла таъмирлаш |
0,9 |
13,5 |
2021-2022 й. |
"Абу-Даби тараққиёт жамғармаси" маблағлари |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
20 |
М.Қошғарий кўчасининг - Чуқур кўчасидан М.Бобир кўчасигача бўлган қисмини тўла таъмирлаш |
2,0 |
30,0 |
2021-2022 й. |
|||
21 |
Шоҳруҳ кўчасининг Университет ҳиёбонидан Қабристонгача бўлган қисмини тўла таъмирлаш |
2,5 |
37,5 |
2021-2022 й. |
|||
22 |
Самарқанд шаҳридаги "Бўстонсарой" ва "Мирзо Улуғбек" кўчалари кесишмасидан "Самарқанд халқаро аэропорти" гача олиб борувчи кўчада 8-6 тасмали автомобиль йўлини реконструкция қилиш |
5,7 |
130,0 |
2019-2021 й. |
Республика бюджети |
"Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати" ДУК |
|
23 |
Рўдакий кўчасининг Беруний кўчасидан Сиёб бозоригача бўлган қисмини реконструкция қилиш |
5,0 |
85,0 |
2019-2022 й. |
|||
24 |
Гулобод кўчасининг Г-34 автомобиль йўлидан А-378 автомобиль йўлининг айланасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш |
3,9 |
98,0 |
2019-2022 й. |
|||
25 |
Хўжа Ахрор Валий кўчасидан Термез кўчасигача бўлган оралиқда янги лойиҳавий Г-34 автомобиль йўлини қуриш |
1,0 |
2,8 |
2019-2020 й. |
|||
26 |
Шоҳи-Зинда кўчасидан Ҳужум фабрикаси орқали Ал-Мотрудий мажмуасига олиб борувчи кўчаларни реконструкция қилиш |
1,5 |
42,0 |
2019-2020 й. |
|||
Жами
|
99,1 |
2 005,0 |
х |
х |
х |
||
Тоннел ва кўприклар қурилиши
|
|||||||
27 |
Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишувидаги транспорт тоннели қурилиши |
0,53 |
68,0 |
2019-2020 й. |
"Абу-Даби тараққиёт жамғармаси" маблағлари |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
28 |
М.Улуғбек ва Гагарин кесишувидаги транспорт тоннели қурилиши |
0,47 |
64,0 |
2019-2020 й. |
|||
29 |
Сиёб канали устидан ўтувчи кўприк |
0,37 |
85,0 |
2019-2020 й. |
|||
30 |
Дахбет ва Ибн Сино кесишувидаги транспорт тоннель қурилиши |
0,50 |
70,0 |
2019-2020 й. |
|||
31 |
Рудакий ва Гагарин чоррахаларида қуриладиган тоннел |
0,40 |
70,0 |
2020-2021 й. |
"Абу-Даби тараққиёт жамғармаси" маблағлари |
Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
32 |
Гагарин кўчасида темир йўл устидан ўтувчи кўприк |
0,10 |
60,0 |
2020-2021 й. |
|||
33 |
Қ.Румий кўчаси бўйлаб 4Р-46 автомобил йўлидан йўл ўтказгич қурилиши |
0,12 |
67,0 |
2020-2021 й. |
|||
34 |
"Р.Хамраев" хўжалиги худудидан Самарканд шаҳри маркази билан боғловчи "Қарадарё" дарёси устидан ўтувчи йўл ўтказиш кўпригини қуриш |
0,54 |
80,5 |
2019-2020 й. |
|||
35 |
Ибн Холдун кўчасини темир йул устидан ўтувчи йўл ўтказгич қурилиши |
0,34 |
70,0 |
2020-2022 й. |
|||
36 |
Гагарин кўчасидан М-37 автомобиль йўлига чиқиш учун Сиёб канали устидан кўприк |
0,50 |
90,0 |
2020-2022 й. |
|||
Жами
|
3,87 |
724,50 |
х |
х |
х |
||
ЖАМИ
|
103,0 |
2 729,5 |
х |
х |
х |
Изоҳ: Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларида талаб этиладиган маблағлар ва молиялаштириш манбаларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
2019 йил 17 майдаги
415-сон қарорига
3-ИЛОВА
Самарқанд шаҳрида табиий газ, электр энергияси ва алоқа
тармоқлари ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирларнинг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Изоҳ: Талаб этиладиган маблағларга лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин аниқлик киритилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 17 май