Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 26.03.2019 й. 03-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.05.2019 й. 3160-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.05.2019 й.
N 3160
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
26.03.2019 й.
N 03-мҳ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона
хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги
намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис в.в.б. А. Аққулов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 20 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 27 май, 21-сон, 397-модда