Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2019 й. 430-сон "Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.2019 й.

N 430



ЁВВОЙИ ҲОЛДА ЎСУВЧИ

ЎСИМЛИКЛАРНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА

ПИТОМНИКЛАР ВА ПЛАНТАЦИЯЛАРНИ БАРПО

ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ДАВЛАТ ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги "Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишланишни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 138-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш питомниклари ва плантацияларини барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекитон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда уч ой муддатда амалда фаолият юритаётган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни хатловдан ўтказсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди, учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низомнинг талаблари питомниклар, плантациялар, томорқа, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда етиштириладиган ўсимлик объектларига нисбатан татбиқ этилмайди".


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари  Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаровлар зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 май