Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 24.06.2019 й. 271-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2019 й. 1389-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2019 й.

N 1389-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.06.2019 й.

N 271-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 21 июндаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. "2004 йилда аммиакли селитрадан ташқари, минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1389, 2004 йил 21 июль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 28 майдаги РГ-1-7/6-2248-2-сон, Молия вазирлигининг 2019 йил 13 июндаги ТИ/19-02-32-24/994-сон, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 4 июндаги 1744/03-19-сон, Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржасининг 2019 йил 31 майдаги 03-10/1589-сон, "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 2019 йил 1 июндаги 11-3224-сон, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019 йил 30 майдаги 141/04-22-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" ДАК, Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржасининг 2004 йил 30 июндаги 37-сон, 01/24-36-сон, 91-сон, 01-2003-сон, 42-01/393-сон "2004 йилда аммиакли селитрадан ташқари, минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1389, 2004 йил 21 июль) давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                  Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 июнь, 26-сон, 477-модда