Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2019 й. 651-сон "Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2019 й.

N 651



БОЛАЛАРНИ ДАВЛАТ УМУМИЙ ЎРТА

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги барча умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини янада оширишни таъминлаш мақсадида ўқитувчилар салоҳиятини юксалтириш, умумий ўрта таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқувчилар сонини белгиланган меъёрларга мослаштириш, ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 августдаги

651-сон қарорига

ИЛОВА



Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига

қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Асосий квота - туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг мактаб ёшидаги фарзандлари, отаси ёки онаси I гypyҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини (кейинги ўринларда асосий квота деб аталади) инобатга олган ҳолда шакллантирилади.

Қўшимча квота - умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, тегишли микроҳудуд бўйича асосий квотага тушмаган болалар учун ажратилади.


2. 5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилишда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди".


3. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Болаларни умумтаълим муассасаларига асосий квота бўйича қабул қилиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.

Болаларни умумтаълим муассасаларига қўшимча квота бўйича қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган умумий талаблар асосида тегишли умумтаълим муассасалари директорлари томонидан амалга оширилади".


4. 7-банддаги "31 августга" сўзлари "10 августга" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 10, 20-24-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. 18-банддаги "15 июндан" сўзлари "10 августдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 26-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Ариза берувчилар умумтаълим муассасасига асосий квота бўйича қабул қилиш учун йўлланмани олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида (йўлланма билан бирга) умумтаълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топширади".


8. 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Болаларни давлат умумий ўpтa таълим

муассасаларига қабул қилиш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

1-ИЛОВА



Болаларни асосий квота асосида давлат

умумтаълим муассасаларига қабул қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субьектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддати



1-босқич

Ариза берувчи


1) Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш.


2) электрон тарзда давлат хизматларидан фойлаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


Хоҳишга кўра









2-босқич

1) Давлат хизматлари маркази

2) ЯИДХП


Сўровномани Манзил-маълумот бюроларига юбориш.


1) 1 соат мобайнида

2) Автоматик тарзда









3-босқич

Манзил-

маълумот

бюролари


Ариза берувчиларнинг микроҳудудда доимий пропискада турганлиги (турмаганлиги), турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги (олинмаганлиги), вактинчалик рўйхатдан ўтганлиги (ўтмаганлиги), шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига юбориш.


1 иш куни мобайнида









4-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштириш.


2. Ариза берувчининг сўровига кўра йўлланмани ёки асослантирилган рад жавобини электрон ёки қоғоз шаклда муҳр билан тасдиқлаб, ариза берувчига юбориш.


1 иш куни мобайнида









5-босқич

Ариза берувчи


Умумтаълим муассасасига йўлланма билан бирга боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома, боланинг 3,5 х 4,5 см хажмдаги 4 дона рангли фотосурати, ариза берувчининг паспорти нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда) ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхасини тақдим этиш


Йўлланма олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида









6-босқич

Умумий ўрта таълим муассасаси


Ариза берувчи томонидан болани умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш бўйича йўлланма тақдим этилганда белгиланган тартибда расмийлаштириш


Мурожаат этилган куни



        





Болаларни давлат умумий ўpтa таълим

муассасаларига қабул қилиш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

маъмурий регламентига

2-ИЛОВА



Болаларни давлат умумтаълим

муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА*

I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар:


1. Болага нисбатан (ота, она, уларнинг ўрнини босувчи шахс)



2. Ф.И.О.



3. Паспорт маълумотлари (рақами ва серияси):



4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда)



5. Манзили



6. Телефон рақами



7. Электрон почта манзили



II. Бола ҳақидаги маълумотлар:

1. Ф.И.О.



2. Туғилган йили



3. Туғилиш ҳақида гувоҳнома маълумотлари (рақами ва серияси)



4. Бола оиласи билан яшайдиган манзил



5. Манзилнинг қайси умумтаълим муассасаси микроҳудудига кириши



III. Умумтаълим муассасаси ҳақидаги маълумотлар:

1. (Туман, шаҳар) халқ таълими бўлими



2. Умумтаълим муассасаси рақами



3. Таълим тили



IV. Қўшимча маълумотлар (зарурат бўлганда)

1. Отаси ёки онаси I гуруҳ ногирон бола (ногиронликни тасдиқловчи ҳужжат)



2. Етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола (ота-онасининг вафоти ҳақида гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат серияси ва рақами)



    

*) Ушбу сўровнома тақдим этиладиган асл нусхадаги ҳужжатлар асосида тўлдирилади.



20___й. "___" ______________                                                                  Имзо: _________________."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 август