Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.1992 й. 28-сон "СССР Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси корхона ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикасининг юрисдикциясига қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.1992 й.

N 28



СССР ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ВА СПОРТ ҚЎМИТАСИ

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЮРИСДИКЦИЯСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА


СССР Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тугатилганлиги муносабати билан унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналари ва ташкилотларининг ҳамда уларнинг нормал фаолият кўрсатиши заруриятидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ихтиёрига берилсин:

"Спортлото" зонал корхонаси;

спорт қайиқлари экспериментал заводи, Самарканд шаҳри;

ностандарт анжомлар ва жиҳозлар тажриба-экспериментал заводи, Қўқон шаҳри;*

эшкакли қайиқда сузиш спорти бўйича бош спорт базаси, Самарқанд шаҳри.

Қабул қилиб олиш-топшириш белгиланган тартибда амалга оширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси, Моддий- техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси, "Узглавлегснабсбит" корхоналарнинг бир маромда ишлаши учун моддий-техника таъминоти масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига берилган корхоналар ва ташкилотларга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Муталов



----------------------------------

*) ЎзР ВМ 25.02.1994 й. 97-сон Қарорига мувофиқ Қўқон шаҳридаги ностандарт анжомлар ва жиҳозлар тажриба-экспериментал заводи Ўзбеклегпромга ихтиёрига берилган.