Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.08.2019 й. ПҚ-4419-сон "Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
15.08.2019 й.
N ПҚ-4419
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ
ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА СИНОВ
ЛАБОРАТОРИЯЛАРИ КОМПЛЕКСИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ва экспорти ҳажмларини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилишини таъминлаш ҳамда мавжуд синов ва калибрлаш лабораторияларини модернизация қилиш, шунингдек аҳолига сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш, идоралараро ва инновацион синов ва калибрлаш лабораториялари комплексини ривожлантириш, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш ва маҳаллий маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш орқали савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда "Ўзстандарт" агентлигининг:
"Ўзстандарт" агентлигининг "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонасини 2020 йил 1 январдан "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат корхонасига (кейинги ўринларда - "UzTest" давлат корхонаси) айлантириш ҳамда унинг муассиси этиб Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтини белгилаш;
"Ўзстандарт" агентлигининг "Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси вориси этиб "UzTest" давлат корхонасини белгилаш;
2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрида халқаро ташкилотларнинг (ISO, IEC, UNECE, EN, CODEX STAN) стандартлари, талаб ва меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, қурилиш, полимер ва кимё саноати маҳсулотлари ҳамда юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг синовларини тўлиқ амалга оширадиган замонавий синов ва назорат лабораторияларидан иборат "UzTest" давлат корхонасининг синов ва назорат комплексини ташкил этиш;
"Ўзстандарт" агентлигининг 1-иловада назарда тутилган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари давлат корхоналарини тугатиш;
тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари негизида "UzTest" давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини 2-иловага мувофиқ, "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонаси ҳудудий филиалларини 3-иловага мувофиқ ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, синов ва калибрлаш лабораторияларини ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - Комплекс чора-тадбирлар режаси) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига Комплекс чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
3. "UzTest" давлат корхонасининг синов ва назорат комплекси томонидан ўзлаштириладиган маҳсулотларни синовдан ўтказиш йўналишлари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар "UzTest" давлат корхонасининг синов ва назорат комплексини ташкил этиш, технологик асбоб-ускуна билан жиҳозлаш ва модернизациялаш ишларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш лойиҳасини Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3790-сон қарорига мувофиқ Жаҳон банки томонидан 25 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада ажратиладиган 11,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ;
UNI Credit Bank (Чехия) томонидан 7 йил муддатга йиллик 2,1 фоиз ставкада ажратиладиган 3,88 млн евро миқдоридаги маблағ;
халқаро молия институтларининг грантлари, имтиёзли кредитлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. "Ўзстандарт" агентлиги тизими ташкилотларига, истисно тариқасида, синов, калибрлаш ва қиёслаш лабораторияларини ташкил этиш доирасида 2021 йилга қадар ўз маблағлари ҳисобига импорт қилинадиган лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналари, стандарт намуналар, кимёвий реактив ва реагентларни харид қилиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузишга уларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда экспертизадан ўтказиш шарти билан рухсат этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "UzTest" давлат корхонасининг синов ва назорат комплексини ташкил қилиш ва ривожлантириш, синов ва калибрлаш лабораторияларини модернизациялаш мақсадлари учун халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш чора-тадбирларини кўрсин.
7. Белгилансинки, "UzTest" давлат корхонасининг синов ва назорат комплекси таркибидаги синов лабораториялари маҳсулот синовларини амалга ошириш билан бирга "Ўзстандарт" агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Давлат санитария-эпедимиология назорати марказининг буюртмалари (иш режалари)га асосан давлат назорати билан боғлиқ синовларни (ўсимликлар карантини хизмати ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) амалга оширади.
8. 2019-2020 йилларда Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти курсларида малака оширадиган мутахассисларнинг ҳудудлар ва ихтисосликлар бўйича тақсимотлари 7 ва 8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
9. "Ўзстандарт" агентлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда 2019-2020 йиллар давомида ҳудудларнинг саноат, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятидан келиб чиқиб, мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ "UzTest" давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини чет эл ва маҳаллий инвесторларга реализация қилиш, шу жумладан уларнинг негизида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўрсин.
10. "Ўзстандарт" агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда четдан олиб келинадиган ва республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг синовлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида амалдаги стандарт ва меъёрларга мувофиқ ҳар бир маҳсулот бўйича синов дастурларини ишлаб чиқиб тасдиқласин ҳамда доимий янгилаб турган ҳолда расмий сайтларга жойлаштириб бориш тизимини яратсин;
маҳсулотлар сифат ва хавфсизлик синов кўрсаткичлари тўлиқ баҳолангандан сўнг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тизимини йўлга қўйсин.
11. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 январдан:
аккредитация қилинган синов лабораториялари маҳсулот синовларини "Ўзстандарт" агентлиги расмий сайтида жойлаштирилган синов дастурлари асосида ўтказади;
бир турдаги маҳсулотга нисбатан тасдиқланган синов дастурини иккита ва ундан ортиқ хусусий синов лабораториялари тўлиқ халқаро талаблар асосида ўзлаштирган тақдирда, давлат органлари тизимига кирадиган синов лабораториялари томонидан мазкур маҳсулотнинг синови фақат давлат мониторинги ҳамда назорати мақсадларида амалга оширилади;
маҳсулот сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи рухсат берувчи ҳужжатлар ва мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш идоравий бўйсунувидан қатъи назар аккредитация қилинган синов лабораторияларида ўтказилган ижобий синов натижаларига асосан амалга оширилади;
аккредитация қилинган синов лабораториялари халқаро стандартларга асосан янги синов услубини ўзида жорий этса, уч ой ичида аккредитация доирасини кенгайтириш мажбуриятини олган ҳолда ушбу услуб бўйича мувофиқликни баҳолаш ишларини амалга оширишларига рухсат этилади. Бунда, янги синов услубларини қўллашга аккредитация соҳасини кенгайтириш учун белгиланган тартибда тақдим этилган буюртма асос бўлади;
мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган маҳсулотлар синовини амалга оширмайдиган ва ташкилотларнинг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ташкил этиладиган синов лабораторияларини аккредитация қилиш ўрнига уларнинг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби жорий этилади.
Бунда, мазкур бандда назарда тутилган қоидалар ўсимликлар карантини хизмати ва фармацевтика маҳсулотларига татбиқ этилмайди.
12. "Ўзстандарт" агентлиги бир ой муддатда:
Синов ва калибрлаш лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигига қўйилган умумий талабларни белгиловчи давлат стандартини тасдиқласин ҳамда синов ва калибрлаш лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда республикада ҳамда четэл олий таълим муассасаларида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таълим олаётган 3 ва 4-босқич талабалари орасида танлов ўтказиб, уларнинг хорижий мамлакатлар энг илғор илмий-синов лабораторияларида амалиётини ташкиллаштириш ва миллий синов ва калибрлаш лабораторияларига муддатли шартнома асосида ишга жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва амалга оширсин.
13. "Ўзстандарт" агентлиги синов ва калибрлаш лабораториялари эҳтиёжларини қондириш мақсадида келгуси давр учун харид қилинадиган лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналари, стандарт намуналар, кимёвий реактив ва реагентлар рўйхатини электрон кооперация порталига жойлаштириб борсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ импорт қилинаётган лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналари, стандарт намуналар, кимёвий реактив ва реагентларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича 2019 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлигининг 2020 йил 1 январдан қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни жорий этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
давлат харидларида, биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда имтиёз ва преференциялар олиш учун корхона ва ташкилотлар ўзлари таклиф этаётган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш;
импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида қатъий белгилаш ҳамда сертификатлаштириш идораларига тушган сумма солиқ тўловлари тўланганидан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланиши;
сертификатлаштириш идораларига ўз брендларини яратиш ва улардан ўрнатилган тартибда шартнома асосида фойдаланиш амалиётини жорий этиш.
15. "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда сертификатлаштириш жараёнларини соддалаштириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектлари, шу жумладан экспорт қилувчи корхоналарга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, маҳсулот намуналарини синов ва калибрлаш лабораторияларига етказишда транспорт логистикаси тизимини жорий қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.
16. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ҳафта муддатда "UzTest" давлат корхонасининг синов ва назорат комплексини қуриш учун зарур бўлган ер участкасини белгиланган тартибда ажратиб беришни таъминласин.
17. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 15 августдаги
ПҚ-4419-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Ўзстандарт" агентлигининг фаолияти тугатилаётган
ҳудудий синов ва сертификатлаштириш
марказлари давлат корхоналари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Марказлар номи |
Манзили |
1. |
"Қорақалпоғистон Республикаси синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Нукус ш., Гарезсизлик кўчаси, 57 уй. |
2. |
"Андижонсинов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Андижон ш., Фитрат кўчаси, 251 уй. |
3. |
"Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Бухоро ш., Саноатчилар кўчаси 1/2 уй. |
4. |
"Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Жиззах ш., М.Хусаинова кўчаси, 20-а уй. |
5. |
"Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Қарши ш., Гулбоғ кўчаси, 6 уй. |
6. |
"Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Навоий ш., М.Таробий кўчаси, 185 уй. |
7. |
"Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Наманган ш., Нодира кўчаси, 9 уй. |
8. |
"Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Самарқанд ш., А.Темур кўчаси, 147-а уй. |
9. |
"Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Гулистон ш., Ш.Рашидов кўчаси, 24 уй. |
10. |
"Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Термиз ш., Ибн Сино кўчаси, 41 уй. |
11. |
"Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Фарғона ш., М.Қосимова кўчаси, 119 уй |
12. |
"Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Урганч ш., Хонка кўчаси,107-а уй. |
13. |
"Бекобод синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Бекобод ш., Хотира кўчаси, 116 уй. |
14. |
"Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Қўқон ш., Истиқлол кўчаси, 11 уй. |
15. |
"Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Олмалиқ ш., Тинчлик кўчаси, 2 уй. |
16. |
"Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази" давлат корхонаси |
Чирчиқ ш., Менделеев кўчаси,5-а уй. |
Президентининг
2019 йил 15 августдаги
ПҚ-4419-сон қарорига
2-ИЛОВА
"UzTest" давлат корхонасининг ҳудудий филиаллари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудудий филиаллар номи |
Лаборатория йўналишлари |
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари |
Кимё маҳсулотлари |
||
2. |
Андижонфилиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари |
Машинасозлик эҳтиёт ва бутловчи қисмлари |
||
Электротехника маиший техника маҳсулотлари |
||
3. |
Бекобод филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови) |
Металл маҳсулотлари |
||
4. |
Жиззах филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови) |
Полимер ва кимё маҳсулотлари |
||
5. |
Бухоро филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари |
Қурилиш маҳсулотлари |
||
Тўқимачилик маҳсулотлари |
||
Кимё маҳсулотлари |
||
6. |
Қашқадарё филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари |
Электротехника маиший техника маҳсулотлари |
||
Қурилиш маҳсулотлари |
||
Кимё маҳсулотлари |
||
7. |
Навоий филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари |
Электротехника маиший техника маҳсулотлари |
||
8. |
Наманган филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари |
Кимё маҳсулотлари |
||
Тўқимачилик маҳсулотлари |
||
9. |
Самарқанд филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари |
Автотранспорт воситалари |
||
10. |
Сурхондарё филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови) |
Қурилиш маҳсулотлари |
||
11. |
Сирдарё филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови) |
Кимё маҳсулотлари |
||
12. |
Фарғона филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови) |
13. |
Хоразм филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари |
Тўқимачилик маҳсулотлари |
||
14. |
Қўқон филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови) |
Электротехника маиший техника маҳсулотлари |
||
15. |
Олмалиқ филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови) |
Электротехника маиший техника маҳсулотлари |
||
16. |
Чирчиқ филиали |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови) |
Кимё маҳсулотлари (минерал ўғитлар) |
Изоҳ:
"UzTest" давлат корхонасининг ҳудудий филиаллари "Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонасининг ҳудудий филиаллари биносида ижара шартномаси асосида жойлаштирилади.
"Ўзстандарт" агентлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда синов лабораторияларини йўналишларини халқаро меъёрлар асосида кенгайтириш ва ҳудуднинг ривожланиш ва экспорт салоҳиятини инобатга олган ҳолда халқаро аккредитациядан ўтказишни амалга оширади.
"Ўзстандарт" агентлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда 2019-2020 йиллар давомида ҳудудларнинг саноат, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятидан келиб чиқиб, "UzTest" давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини чет эллик ва маҳаллий инвесторларга белгиланган тартибда реализация қилиш, шу жумладан уларнинг негизида қўшма корхоналар ташкил этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўради.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларига "Ўзстандарт" агентлиги таклифларига асосан "UzTest" давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини чет эллик ва маҳаллий инвесторларга қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилиш, шу жумладан уларнинг негизида қўшма корхоналар ташкил этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга рухсат этилади.
Президентининг
2019 йил 15 августдаги
ПҚ-4419-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Ўзстандарт" агентлиги "Ўзбекистон
миллий метрология институти" давлат
корхонасининг ҳудудий филиаллари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудудий филиаллар номи |
Манзили |
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси филиали |
Нукус ш., Гарезсизлик кўчаси, 57 уй. |
2. |
Андижон филиали |
Андижон ш., Фитрат кўчаси, 251 уй. |
3. |
Бухоро филиали |
Бухоро ш., Саноатчилар кўчаси, 1/2 уй. |
4. |
Бекобод филиали |
Бекобод ш., Хотиракўчаси, 116 уй. |
5. |
Жиззах филиали |
Жиззах ш., М.Хусаинова кўчаси, 20-а уй. |
6. |
Қашқадарё филиали |
Қарши ш., Гулбоғ кўчаси, 6 уй. |
7. |
Навоий филиали |
Навоий ш., М.Таробий кўчаси, 185 уй. |
8. |
Наманган филиали |
Наманган ш., Нодира кўчаси, 9 уй. |
9. |
Самарқанд филиали |
Самарқанд ш., А.Темур кўчаси, 147-а уй. |
10. |
Сурхондарё филиали |
Термиз ш., Ибн Сино кўчаси, 41 уй. |
11. |
Сирдарё филиали |
Гулистон ш., Ш.Рашидов кўчаси, 24 уй. |
12. |
Фарғона филиали |
Фарғона ш., М.Қосимова кўчаси, 119 уй. |
13. |
Хоразм филиали |
Урганч ш., Хонка кўчаси,107-а уй. |
14. |
Қўқон филиали |
Қўқон ш., Истиқлол кўчаси, 11 уй. |
15. |
Олмалиқ филиали |
Олмалиқ ш., Тинчлик кўчаси, 2 уй. |
16. |
Чирчиқ филиали |
Чирчиқ ш., Менделеев кўчаси, 5-а уй. |
Президентининг
2019 йил 15 августдаги
ПҚ-4419-сон қарорига
4-ИЛОВА
Мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, синов
ва калибрлаш лабораторияларини ривожлантиришга доир
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Муддати |
Бажарилиши устидан назорат |
||
бошланиш |
тугаш |
назорат учун масъул |
кўриб чиқиш муддати |
||
I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
|
|||||
1. |
Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида" ва "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги қонунларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун сертификатлаштириш ҳамда стандартларни қабул қилиш ва жорий этиш жараёнларини такомиллаштиришга, миллий аккредитация тизимининг халқаро ташкилотлар томонидан тан олинишига қаратилган ҳамда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда сифат миллий инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Адлия вазирлиги (Давлетов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов) |
2019 йил август |
2020 йил апрель |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил апрель |
2. |
Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ходимларни сертификатлаштириш, эксперт аудиторларни аттестациялашга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро меъёрлар ва талаблар асосида таҳлил қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Масъул: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) |
2019 йил август |
2019 йил сентябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2019 йил октябрь |
3. |
Ташкилот стандартларини қўлланилишини ихтиёрий тусга айлантириш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Масъул: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) |
2019 йил август |
2019 йил октябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2019 йил октябрь |
II. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ВА МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
|
|||||
4. |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва сервис хизматини ташкил қилиш (расмий дилери) тартибини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), Давлат божхона қўмитаси (Азимов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Савдо-саноат палатаси (Икрамов) |
2019 йил сентябрь |
2020 йил ноябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил декабрь |
5. |
Қабул қилинган техник регламентлар билан қамраб олинадиган маҳсулотларни ТИФ ТН коди билан белгилаш тизимини йўлга қўйиш. Масъуллар: Давлат божхона қўмитаси (Азимов), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) ва бошқа масъул вазирлик ва идоралар |
2019 йил август |
2020 йил ноябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил декабрь |
6. |
Республика ҳудудига олиб кирилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлик даражасидан келиб чиқиб, уларни мувофиқлигини мажбурий баҳолаш тизимини такомиллаштиришни ўз ичига олган ҳолда маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Савдо саноат палатаси (Икрамов) |
2019 йил август |
2019 йил октябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2019 йил 1 октябрь |
7. |
Маҳсулотларнинг синовларини тўлиқлигини ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида амалдаги стандарт ва меъёрларга мувофиқ ҳар бир маҳсулот бўйича синов дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда доимий янгилаб турган ҳолда расмий сайтларга жойлаштириб бориш тизимини яратиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Қурилиш вазирлиги (Закиров) |
2019 йил сентябрь |
Доимий |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
Доимий |
8. |
Синов лабораториялар комплексини модернизациялаш ва ташкил этиш учун зарур бўлган 22 миллион АҚШ доллари маблағни хорижий молия институтлари ҳисобидан жалб этиш чораларини кўриш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Шоахмедов) |
2019 йил сентябрь |
2020 йил декабрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил декабрь |
9. |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тиббиёт ва чарм саноати маҳсулотлари экспортини ошириш ҳамда "зиёрат" туризмини ривожлантириш мақсадида махсус синов лабораториясини ташкил этиш учун Ислом тараққиёт банкининг 2,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб этиш чораларини қўрсин. Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Дин ишлари бўйича қўмита (Акрамов), Ўзбекистон мусулмонлар идораси (Алимов) |
2019 йил сентябрь |
2020 йил декабрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил декабрь |
10. |
Амалдаги санитар-гигиеник меъёрлар ва қоидаларни халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясининг ривожланишини инобатга олган ҳолда уларнинг яроқлилик муддатларини ўрнатишга оид қоидаларни мақбуллаштириш. Масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) |
2019 йил сентябрь |
2020 йил сентябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
ҳар чоракда |
11. |
Синовларни шаффофлигини таъминлаш мақсадида маҳсулот намуналарини синов лабораторияларида қабул қилиш жараёнида кодлаштириш тизимини жорий қилиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) |
2019 йил август |
2019 йил декабрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2019 йил декабрь |
12. |
Янги қабул қилинган халқаро стандартлар бўйича мутахассисларни онлайн ўқитиш ҳамда қисқа муддатли экспресс таълим бўйича видео-роликларни тайёрлаш ва мутахассисларига етказиш бўйича тизимни яратиш. Масъул: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) |
2020 йил январь |
Доимий |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
Доимий |
13. |
Синов натижаларини халқаро даражада тан олинишини таъминлаш мақсадида лабораторияларни ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ ILAC белгисидан фойдаланиш шарти билан халқаро аккредитациядан ўтказиш режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шодмонов), тегишли вазирлик ва идоралар) |
2019 йил сентябрь |
2019 йил октябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2019 йил октябрь |
14. |
Халқаро аккредитациядан ўтаётган синов лабораториялари бир вақтнинг ўзида миллий аккредитациядан ўтиш орқали халқаро стандарт ИСО/МЭК 17025 талаблари бўйича компетентлиги тасдиқланиши амалга оширилиши, бунда миллий аккредитация учун тўловлар эса хизматнинг таннархи даражасидан оширилмай амалга оширилишини белгилаб берувчи талабларни ишлаб чиқиб амалиётга киритиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) |
2019 йил август |
2019 йил декабрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2019 йил декабрь |
15. |
Аккредитация қилинган объектлар фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш жараёнида маҳсулотни баҳолашда маҳсулотга нисбатан белгилаган талаблар тўлиқ назорат қилинмаганлиги аниқланган ҳолларда аккредитация гувоҳномаси амал қилинишини тугатиш ўрнига аккредитация соҳасини ушбу маҳсулот турига қисқартириш амалиётини жорий этиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Савдо-саноат палатаси (Икрамов) |
2019 йил август |
2019 йил октябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2019 йил октябрь |
16. |
Аккредитация қилинган синов лабораториялари халқаро стандартларга мувофиқ янги синов услубларини жорий этиб, уч ой ичида аккредитация соҳасини ушбу услубга кенгайтириш мажбуриятини олган ҳолларда мувофиқликни баҳолаш ишларини ўтказишда хатоликларга йўл қўйилганда лаборатория келгусида ушбу ваколатдан фойдаланишига йўл қўйилмаслигини назарда тутувчи механизмини жорий этиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Савдо-саноат палатаси (Икрамов) |
2019 йил август |
2019 йил декабрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2019 йил декабрь |
III. "UZTEST" СИНОВ ВА НАЗОРАТ КОМПЛЕКСИНИ ҚУРИШ, ЖИҲОЗЛАШ ВА САМАРАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
|
|||||
17. |
Синов ва назорат комплексини қуриш бўйича синовдан ўтказиладиган маҳсулотлар турлари ва уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, халқаро нормалар ҳамда бино ва иншоотларга қўйиладиган талабларни ўрганиш ва Тошкент шаҳар хокимлигига таклиф киритиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Ўздавгеодезкадастр қўмитаси (Абдуллаев), Тошкент шаҳар хокимлиги (Артикходжаев) |
2019 йил август |
2019 йил сентябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил сентябрь |
18. |
Синов ва назорат комплексини қуриш учун "Ўзстандарт" агентлигининг таклифи асосида ер участкасини ажратиш. Тошкент шаҳар хокимлиги (Артикходжаев), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Давлат активларини бошқариш агенлиги (Хайдаров) |
2019 йил сентябрь |
2019 йил сентябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2019 йил сентябрь |
19. |
Қурилишнинг техник иқтисодий асослари, лойиҳа бўйича техник топшириқлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш. Масъуллар: Қурилиш вазирлиги (Закиров), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Молия вазирлиги (Султанов) |
2019 йил сентябрь |
2020 йил январь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил январь |
20. |
Синов ва назорат комплексининг биноларини қуриш. Масъуллар: Қурилиш вазирлиги (Закиров), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Молия вазирлиги (Султанов) |
2020 йил январь |
2020 йил сентябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Раматов) |
2020 йил август |
21. |
Синов ва назорат комплексини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, қурилиш, полимер ва кимё саноати маҳсулотларини халқаро талаблар асосида тўлақонли синовдан ўтказиш имконини яратувчи зарурий замонавий синов ва ўлчов ускуналарини сотиб олиш ва жиҳозлаш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Молия вазирлиги (Султанов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов). |
2019 йил август |
2020 йил сентябрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил август |
22. |
Синов ва назорат комплексини фаолиятини олий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг соҳавий институтлари билан ҳамкорликда ташкил этиш ва малакали мутахассислар билан таъминлаш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Фанлар Академияси (Юлдашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов) |
2019 йил август |
2020 йил июль |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил июль |
23. |
Синов ва назорат комплекси лабораторияларининг компетентлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида халқаро аккредитациядан ўтказиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов). |
2020 йил август |
2020 йил декабрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил декабрь |
24. |
Синов лаборатория мутахассислари илғор чет давлатларда малакасини ошириш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов). |
2019 йил ноябрь |
Доимий |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
Доимий |
25. |
Ўтказиладиган синовларни халқаро даражада тан олинишини таъминлаш бўйича халқаро солиштирув ва малакавий текширув синовларида иштирок этиш, хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов). |
2020 йил декабрь |
Доимий |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
Доимий |
26. |
Саноатни ривожланишидан келиб чиқиб лабораторияларни кейинги ривожланиш босқичлари бўйича 2021-2022 йиллар ва 2023-2024 йиллар учун Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси, вилоят ҳокимликлари. |
2020 йил декабрь |
Доимий |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил декабрь |
IV. ЎЛЧАШЛАРНИНГ ЯГОНА БИРЛИКДА БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЧОРАЛАР
|
|||||
27. |
"Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонаси лабораторияларини саноат эҳтиёжларидан келиб чиқиб жиҳозлаш учун зарур бўлган ускуналар рўйхати ҳамда молиялаштириш манбалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов) |
2019 йил ноябрь |
2019 йил декабрь |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2019 йил декабрь |
28. |
Мавжуд эталонларни сақлаш, уларни ўлчаш натижаларини барқарорлигини ва имкониятларини яхшилаш соҳасида ҳамда калибрлашни фундаментал асосларини ўрганиш бўйича илмий-амалий лойиҳаларини амалиётга татбиқ этишни тизимли йўлга қўйиш. Масъуллар: Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) |
2020 йил январь |
2020 йил февраль |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2020 йил февраль |
V. СОҲАГА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
|
|||||
29. |
Синов лабораторияларида халқаро ISO 45001:2018 "Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги менежмент тизими" стандартини жорий этиш юзасидан тегишли ўқув курсларини ташкил этиш. Масъуллар: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) |
2019 йил октябрь |
2021 йил апрель |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
2021 йил апрель |
30. |
Мувофиқликни баҳолаш тизимидаги ходимларни хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда қайта тайёрлаш ва уларни ривожланган хорижий давлатларда малака оширишлари бўйича дастурни тасдиқлаш. Масъул: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) |
2019 йил август |
Доимий |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
Доимий |
31. |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда республикада ҳамда чет эл олий таълим муассасаларида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таълим олаётган 3 ва 4-босқич талабалари орасида танлов ўтказиб, уларнинг хорижий мамлакатлар энг илғор илмий-синов лабораторияларида амалиётини ташкиллаштириш ва миллий синов ва калибрлаш лабораторияларига муддатли шартнома асосида ишга жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. Масъул: "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров) |
2019 йил октябрь |
Доимий |
Вазирлар Маҳкамаси (А.Султонов) |
Доимий |
Изоҳ. Ушбу комплекс чора-тадбирлар режасида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда кўзда тутилган ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ ҳужжатларнинг бирлаштирилишида тегишли бандлар бажарилиши учун белгиланган энг охирги муддат ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.
Президентининг
2019 йил 15августдаги
ПҚ-4419-сон қарорига
5-ИЛОВА
"UzTest" давлат корхонасининг синов ва назорат
комплекси томонидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш бўйича
ўзлаштириладиган асосий синов
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Лаборатория йўналишлари |
Сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари номи |
Лабораторияларга ўрнатиладиган ускуналар |
Зарур бўлган синов ускуналар сони |
Кимё ва элементар таҳлил бўлинмаси |
Токсик элементлар, микро ва макро-элементлар таҳлили |
Атомли абсорбциометр |
1 |
Катион/анион ва поляр бирикмалар таҳлили |
Ионли хроматограф LC-MS/MS |
1 |
|
Ионлар концентрацияси ва рН миқдорини ўлчаш |
Электрод тўпламли pH/mV-метр |
1 |
|
Эритмаларнинг оптик зичлигини аниқлаш |
Спектрофотометр |
1 |
|
Намуна қисмларининг ўлчамларининг тақсимланишини аниқлаш |
Элаклар тўплами |
1 |
|
Кимёвий таҳлилда намуналарни титрлаш |
Автоматлаштирилган титрлаш тизими |
1 |
|
Озиқ-овқат маҳсулотларида липидларни (ёғларни) аниқлаш |
Автоматлаштирилган ёғни аниқлаш тизими |
1 |
|
Озиқ-овқат маҳсулотларида оқсилларни аниқлаш |
Автоматлаштирилган оқсилни аниқлаш тизими |
1 |
|
Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш |
Оқимларни аниқлаш тизими |
1 |
|
Бета, гамма нурланиш бўйича радиологик кўрсаткичларни аниқлаш |
Радиологик таҳлиллар учун ускуналар |
1 |
|
Рефракция индексини аниқлаш |
Лаборатория рефрактометри |
1 |
|
Тамаки тутунини таҳлил қилиш |
Автоматик чекиш машинаси |
1 |
|
Сувнинг электр ўтказувчанлигини аниқлаш |
Кондуктометр |
1 |
|
ЖАМИ: |
13 |
||
Микробиологик лаборатория |
Микроорганизмлар мавжудлигини аниқлаш тизими |
Микробиологик экспресс анализатор BacTrac 4300 |
1 |
Микроорганизмларни идентификатлаштириш |
Микроорганизмларни идентификатлаштириш ускунаси |
1 |
|
Озуқа муҳитини тайёрлаш |
Озуқа муҳитини тайёрлаш тизими |
1 |
|
Микроорганизмлар колонияларини ҳисоблаш |
Ҳисоблагич |
2 |
|
рН миқдорини ўлчаш |
Электрод тўпламли pH/mV-метр |
1 |
|
Намуналар ва реагентлар массасини аниқлаш |
0.1 мг дан 50 г гача оғирликни ўлчовчи тарози |
1 |
|
Намуналар ва реагентлар массасини аниқлаш |
1 г дан 3 кг гача оғирликни ўлчовчи тарози |
1 |
|
Микроорганизмларни идентификатлаштириш |
Микроскоп |
1 |
|
Намуна тайёрлаш |
Ламинар шкаф |
3 |
|
Сув таҳлили |
Стерил фильтрлаш тизими ва насос |
1 |
|
Суюқликларни қиздириш |
Иситиш плиткаси |
1 |
|
Суюқликларни қиздириш ва аралаштириш |
Магнитли аралаштиргич |
2 |
|
Озуқа муҳитларини қиздириш |
Сув баняси |
3 |
|
Умумий лаборатория фаолияти |
Сувни тозалаш ускунаси |
1 |
|
Умумий лаборатория фаолияти |
Дистиллятор |
1 |
|
Суюқликларни аралаштириш |
Вортекс |
2 |
|
Намуналарни гомогенизациялаш |
BagMixer гомогенизатор |
2 |
|
Идишларни стериллаш ва қуритиш |
Қуритиш шкафи |
1 |
|
Намуналарни инкубациялаш |
Термостат / инкубатор |
4 |
|
Намуналарни термостатлаштириш |
Совуткичли термостат |
1 |
|
Озуқа муҳитларини стериллаш |
Лаборатория автоклави |
1 |
|
Намуналарни стериллаш |
Лаборатория автоклави |
1 |
|
Модификацияланган атмосферада микроорганизмларни инкубациялаш |
CO2 инкубатор |
1 |
|
Намуналар ва референт материалларни сақлаш |
Лаборатория музлаткичи(+4°C) |
1 |
|
Намуналар ва референт материалларни сақлаш |
Лаборатория музлаткичи (-18°C) |
1 |
|
Референт культураларни сақлаш |
Лаборатория музлаткичи(-70°C) |
1 |
|
Намуналарни дозалаш |
Автоматик пипеткалар (5 мл, 1 мл, 0,2 мл, 50 мкл и 10 мкл) |
2 |
|
Реагентларни дозалаш |
Диспенсор тўплами (1 - 10 мл ва 2.5 до 25 мл), кислотага бардошли |
2 |
|
ЖАМИ: |
41 |
||
Хроматография бўлинмаси |
Пестицидлар, микотоксинлар ва бошқа контаминантларни скрининглаш ва тасдиқлаш |
Суюқлик храматографи (LC-q-Orbitrap-MS) |
1 |
Пестицидлар, микотоксинлар ва бошқа контаминантларни тасдиқлаш таҳлили |
Суюқлик храматографи (LC-QqQ-MS/MS) |
2 |
|
Шакар, озуқавий қўшимчалар ва алоҳида микотоксинлар таҳлили |
Суюқлик храматографи (LC-DAD/FLD/RID) |
1 |
|
Катион/анион ва поляр бирикмалар таҳлили |
Ионли хроматограф LC-MS/MS |
2 |
|
Токсик элементлар, микро ва макро-элементлар таҳлили |
Масс-спектрометр (ICP-MS) |
1 |
|
Токсик элементлар, микро ва макро-элементлар таҳлили |
Атомли абсорбциометр |
1 |
|
Пестицидлар, бензопирен ва диоксинларни тасдиқлаш таҳлили |
Газли хроматограф (GC-MS/MS) |
1 |
|
Триглицерид, холестерин ва ёғ кислотали таркибни аниқлаш |
Газли хроматограф (GC-FID) |
1 |
|
ЖАМИ: |
10 |
||
ГМО бўлинмаси |
Озиқ-овқат маҳсулотларини аутентификатлаш ва келиб чиқишини аниқлаш |
Масс-спектрометр |
1 |
Озиқ-овқат маҳсулотларини аутентификатлаш ва келиб чиқишини аниқлаш |
Ядро-магнитли спектрометр, 400 MHz |
1 |
|
Озиқ-овқат маҳсулотларини аутентификатлаш ва келиб чиқишини аниқлаш |
Инфрақизил спектрометр |
1 |
|
Озиқ-овқат маҳсулотларида ГМИни аниқлаш |
RT PCR |
1 |
|
Озиқ-овқат маҳсулотларида ДНК/РНКни аниқлаш |
Спектрофотометр |
1 |
|
Озиқ-овқат маҳсулотларида ГМИни аниқлаш |
ДНК/РНК аниқлаш ускуналари |
1 |
|
Озиқ-овқат маҳсулотларида ГМИни аниқлаш |
ГМИни аниқлаш ускунаси |
1 |
|
Озиқ-овқат маҳсулотларида ГМИни аниқлаш |
Электрофорез учун камера |
1 |
|
Намуна тайёрлаш |
Ламинар шкаф |
1 |
|
ГМИни аниқлаш учун намуна тайёрлаш |
Термостат |
1 |
|
ГМИни аниқлаш учун намуна тайёрлаш |
DNA/RNA UV стерил бокс |
1 |
|
ГМИни аниқлаш учун намуна тайёрлаш |
Микроцентрифуга |
1 |
|
Суюқликларни аралаштириш |
Аралаштиргич |
1 |
|
Суюқликларни аралаштириш |
Вортекс |
1 |
|
ГМИни аниқлаш учун намуна тайёрлаш |
Ultra-turrax гомогенизатор |
1 |
|
ГМИни аниқлаш учун намуна тайёрлаш |
Қуритиш шкафи |
1 |
|
Намуналар ва референт материалларни сақлаш |
Лаборатория музлаткичи (+4°C) |
1 |
|
Намуналар ва референт материалларни сақлаш |
Лаборатория музлаткичи (-18°C) |
1 |
|
Намуналарни дозалаш |
Автоматик пипеткалар (5 мл, 1 мл, 0,2 мл, 50 мкл ва 10 мкл) |
1 |
|
Реагентларни дозалаш |
Диспенсор тўплами (1 дан 10 мл ва от 2,5 до 25мл) кислотага бардошли |
1 |
|
ЖАМИ: |
20 |
||
Намуналарни тайёрлаш бўлинмаси |
Оғир металларни аниқлаш учун намуна тайёрлаш |
Микротўлқинли минераллашув тизими |
1 |
Намуналарни центрифугалаш |
Лаборатория центрифугаси |
2 |
|
Юқори бирикмали ёғлардан намуна тайёрлаш |
Гель-фильтрлаш хроматографи |
1 |
|
Кичик ҳажмли намуналарни буғлаш |
Буғлаш ускуналари |
1 |
|
Паст босимда намуналарни буғлаш |
Ротацион тизим |
1 |
|
Хроматографик таҳлил учун намуна тайёрлаш |
Вакуумли насос |
1 |
|
Умумий лаборатория фаолияти |
Сувни тозалаш ускунаси |
1 |
|
Умумий лаборатория фаолияти |
Хроматография учун сувни тозалаш ускуналари |
1 |
|
Стандартлар ва намуналарнинг массасини аниқлаш |
0.01 мг гача бўлган тарозилар |
2 |
|
Стандартлар ва намуналарнинг массасини аниқлаш |
0.1 мг дан 50 г гача оғирликни ўлчовчи тарозилар |
2 |
|
Реагентлар ва намуналарнинг массасини аниқлаш |
0.01 г дан 0.5 кг гача оғирликни ўлчовчи тарозилар |
2 |
|
Реагентлар ва намуналарнинг массасини аниқлаш |
1 г дан 3 кг гача оғирликни ўлчовчи тарозилар |
2 |
|
Намуналар кулини ҳосил қилиш |
Муфел печи |
2 |
|
Намуналарни горизонтал силкитиш |
Горизонтал шейкер |
1 |
|
Намуналарни орбитал силкитиш |
Орбитал шейкер |
1 |
|
Намуналарни аралаштириш |
Лаборатория вортекси |
3 |
|
Намуналарни гомогенизациялаш |
Гомогенизатор Ultra-Turrax |
1 |
|
Намуналарни гомогенизациялаш |
Аралаштиргич / гомогенизатор |
1 |
|
Катта ҳажмли намуналарни гомогенизациялаш |
Намуналар учун тегирмон |
1 |
|
Намликни аниқлаш |
Лаборатория термостати |
1 |
|
Намуналар ва идишларни қуритиш |
Лаборатория қуритиш шкафи |
1 |
|
Намуналар ва референт материалларни сақлаш |
Лаборатория музлаткичи (+4°C) |
1 |
|
Намуналар ва референт материалларни сақлаш |
Лаборатория музлаткичи (-18°C) |
1 |
|
Намуналарни дозалаш |
Автоматик пипеткалар (5 мл, 1 мл, 0,2 мл, 50 мкл и 10 мкл) |
5 |
|
Кислотага чидамли диспансерлар тўплами (1-10) ml ва (2,5-25) ml |
Реагентларни дозалаш |
5 |
|
ЖАМИ: |
41 |
||
УМУМИЙ: |
125 |
Изоҳ: синов лабораторияларига ускуналарни техник параметрлари ўзгармаган ҳамда ундан юқори бўлган бошқа ускуналарга алмаштирилиши мумкин. Шунингдек, эксперт хулосасига асосан синов лабораторияларига қўшимча синов ускуналари харид қилинишига рухсат этилсин.
Президентининг
2019 йил 15 августдаги
ПҚ-4419-сон қарорига
6-ИЛОВА
"UzTest" давлат корхонасининг синов
ва назорат комплекси томонидан саноат
маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш
бўйича ўзлаштириладиган асосий синов
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Т/р |
Лаборатория йўналишлари |
Халқаро стандартлар асосида синов ўтказиладиган маҳсулотлар номи |
Электротехника маҳсулотларини синаш йўналишида*
|
||
1. |
Электротехника саноати маҳсулотлари синови лабораторияси |
1. Маиший техника воситалар сифати ва хавфсизлиги (электр чойнак ва сув қайнаткич, музлаткич, ҳаво совуткич, дазмол, чанг юткичлар, кир ювиш машиналари, идиш-товоқ ювиш машиналари, электр хона иситкичлар, электр қозонлар, электр нон пиширгич, сок чиқазгич, гўшт майдалагич, электр духовкалар ва бошқалар); 2. Электротехника маҳсулотларини энергия тежамкорлик самарадорлиги (телевизор, совуткич ва музлаткичлар, ҳаво совуткич, электр кир ва идиш товоқ ювиш машиналари ва электрдвигателлар ва бошқалар); 3. Телекоммуникация, транспорт воситалари учун мўлжалланган аккумулятор батареялари сифати ва хавфсизлиги; 4. Ёритиш жиҳозлари (лампалар, светодиодли ёритиш жиҳозлари, автомобиль ёритиш фаралари, светофорлар); 5. Уяли алоқа воситалари сифати ва хавфсизлиги. |
2. |
Юқори ва паст кучланишли электротехника синови лабораторияси |
1. Юқори ва паст қувватли трансформаторлар сифати ва хавфсизлиги; 2. Юқори ва паст кучланишли кабель маҳсулотлари |
Машинасозлик маҳсулотларини синаш йўналишида*
|
||
3. |
Машинасозлик маҳсулотларини синаш лабораторияси |
1. Транспорт воситалари эҳтиёт қисмлари (тормозланиш колодкалари, накладкалари, тормозланиш ленталари, юриткич эҳтиёт қисмлари), пневматик шиналар, металл дисклар, ҳаво, мой ва ёнилғи тозалаш фильтрлари, ҳаво ва сув совуткичлари, суюқлик бакчалари, мой, ёнилғи ва сув насослари, термостатлар, юқори босимли шланг маҳсулотлари, кузов қисми деталлари, хавфсизлик камарлари, ички ва ташқи пластик деталлари, олд, ён ва орқа ойналар, ўтиргичлар, пластик ва резина қоплагичлар, механик ва гидравлик кўтаргичлар (домкратлар); 2. Компрессорлар, клапан, затвор, задвижка (сурма қопқоқ)лар, шарли кран, қарама-қарши клапан, транспорт воситалари ва хўжалик газ баллонлари ва уларнинг мосламалари, металл бочкалар. 3. Лифтлар, транспорт воситалари шассисига ўрнатилган ускуналар (манипульятор, йўл тозалагич, кран, чиқинди йиғиш, бетон насос), учиш мосламалари ва сувда сузиш воситалари, юк ташиш тележкалари ва ўзи юрар юк кўтаргичлар, кўтариш таллари, горелкалар. 4. Мотор мойлари ва мойлаш маҳсулотлари, совутиш суюқликлари ва маҳсулотларининг синов лабораторияларини модернизация қилиш. |
Енгил саноат маҳсулотларини синаш йўналишида*
|
||
4. |
Тўқимачилик саноат маҳсулотларини синаш лабораторияси |
Тайёр кийим-кечак маҳсулотлари, ип-калава, чарм пойабзал маҳсулотларини халқаро "Оеко-тех стандарт 100" асосида хавфсизлик ва сифат кўрсаткичлари бўйича синовларни ўтказишни таъминлайдиган лабораторияни ташкил этиш. |
5. |
Енгил саноат маҳсулотларини синаш лабораторияси |
Болалар ўйинчоқлари, велосипедлар, шиша банкалар, чинни идиш товоқлар, керамик буюмлар. |
Қурилиш маҳсулотларини синаш йўналишида*
|
||
6. |
Қурилиш маҳсулотлари синаш лабораторияси |
1. Бетон ва темир-бетон маҳсулотлари (жумладан, бетон қоришмалар, асфальт-бетон қоришмалар, бетон блок, пеноблок, газбетон, тротуар ва бетон плиталар); 2. Қуруқ аралашмали қурилиш материаллари (жумладан, цемент, гипс, оҳак, бўр, каолин, бентонит, асбест, тошкол, шағал, қум, гравий, керамзит, кварц); 3. Керамик материаллар (жумладан, ғишт, плиталар, унитаз, раковина, биде, писсуар, ванна, черепица); 4. Табиий ва сунъий тош ва улардан ясалган маҳсулотлар (жумладан, гранит, мармар, цемент ва гипс плиталар); 5. Ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари (жумладан, ДСП, ДВП, фанера, ламинат, эшик-ром, шпал, брус); 6. Санитар-техник маҳсулотлар (жумладан, смеситель, сифон, гофра қувурлар); 7. Метал ва метал маҳсулотлари (жумладан, арматура, сим чивиқ, швеллер, уголок, лист, сим, болт, гайка, винт, мих, эшик-ром ва қувурлар); 8. Бўёқ, елим, мастика, лок, битум, минерал вата ва гидроизоляцион материаллар. |
Полимер ва кимё маҳсулотларини синаш йўналишида*
|
||
7. |
Полимер ва кимё маҳсулотларини синаш лабораторияси |
Полиэтилен плёнка, пакет, лента, мочалка, арқон полимер, қоп, қувур, банка, яшик, идиш-товоқлар, пластмасса маҳсулотлари ва линолеум, обой, резина маҳсулотлари, гофра картон, картон, қоғоз маҳсулотлари ҳамда минерал ўғитлар, парфюмерия ва ювиш воситалари ва бошқалар. |
Изоҳ: *) Синов лабораторияларини аккредитация доираси қўшимча маҳсулотларга кенгайтирилишига рухсат этилсин.
Президентининг
2019 йил 15 августдаги
ПҚ-4419-сон қарорига
7-ИЛОВА
2019-2020 йилларда Стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга
солиш илмий-тадқиқот институтида малака оширадиган
мутахассисларнинг ҳудудлар бўйича
ТАҚСИМОТИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Малака оширадиганлар сони |
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
42 |
2. |
Андижон вилояти |
94 |
3. |
Бухоро вилояти |
100 |
4. |
Жиззах вилояти |
56 |
5. |
Қашқадарё вилояти |
118 |
6. |
Навоий вилояти |
159 |
7. |
Наманган вилояти |
68 |
8. |
Самарқанд вилояти |
94 |
9. |
Сирдарё вилояти |
39 |
10. |
Сурхондарё вилояти |
63 |
11. |
Тошкент вилояти |
270 |
12. |
Фарғона вилояти |
193 |
13. |
Хоразм вилояти |
94 |
14. |
Тошкент шаҳри |
919 |
ЖАМИ: |
2309 |
Президентининг
2019 йил 15 августдаги
ПҚ-4419-сон қарорига
8-ИЛОВА
2019-2020 йилларда Стандартлаштириш,
сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга
солиш илмий-тадқиқот институти курсларида малака
оширадиган мутахассисларнинг ихтисосликлар бўйича
ТАҚСИМОТИ
Т/р |
Малака ошириш курси ихтисослиги номи |
Курс соати |
Малака оширадиган ходимлар сони |
1. |
Саноат маҳсулотларини синаш |
152 |
412 |
2. |
Синаш, калибрлаш лабораториялари (марказлари) ва метрологик хизматлар фаолиятини аккредитация қилиш, аудит ва инспекция назоратидан ўтказиш |
80 |
251 |
3. |
Маҳсулотни синашнинг қонуний ва меъёрий-ҳуқуқий асослари |
80 |
249 |
4. |
Газ баллон ускуналарини синаш |
116 |
238 |
5. |
Нефть-газ ва кимё саноати маҳсулотларини синаш |
152 |
208 |
6. |
Қурилиш маҳсулотларини синаш |
152 |
178 |
7. |
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш |
152 |
110 |
8. |
Нефть ва газ саноати маҳсулотларини синаш |
152 |
71 |
9. |
Электротехника маҳсулотларини синаш |
152 |
69 |
10. |
Металлургия ва машинасозлик маҳсулотлари, автотранспорт воситаларини синаш |
152 |
64 |
11. |
Очиқ каналларда сув сарфини ўлчаш. Суюқлик сарфи ва миқдорини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш. Гидрометрик қурилмаларни метрологик аттестациялаш |
80 |
59 |
12. |
Фармацевтика маҳсулотларини синаш |
152 |
49 |
13. |
Атроф-муҳитни ифлослантириш манбаларини аналитик назорати бўйича синовлар |
152 |
49 |
14. |
Алкоголь маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига доир мажбурий талаблар |
40 |
74 |
15. |
Синаш ва калибрлаш лабораторияларининг компетентлилигини O`z DSt ISO/IEC 17025:2019 асосида баҳолаш |
80 |
39 |
16. |
Енгил саноат маҳсулотлари, мебель ва ўйинчоқларни синаш |
152 |
36 |
17. |
O`zDSt ISO/IEC 17043:2015 Мувофиқликни баҳолаш. Малакани текширишни ўтказишга доир асосий талаблар. |
40 |
34 |
18. |
Мувофиқликни баҳолашнинг қонуний ва норматив-ҳуқуқий асослари |
40 |
33 |
19. |
Путур етказмайдиган назоратнинг ультратовуш услуби I, II даражали b (w, wp) сектори |
116 |
28 |
20. |
Тупроқ ва ўсимликларни синаш |
152 |
20 |
21. |
Ўлчашлар ноаниқлигини баҳолаш |
80 |
18 |
22. |
Парфюмерия ва косметик маҳсулотларини синаш |
152 |
20 |
Жами: |
2309 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 16 август
"Халқ сўзи", 2019 йил 17 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 19 август, 33-сон, 573-модда