Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2004 й. 295-сон "Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2004 й.

N 295


АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАЛАРИ ВА

КОМПАНИЯЛАРИДАГИ АКЦИЯЛАР ДАВЛАТ

УЛУШИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИЛИШИ

УСТИДАН МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ

КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Хусусийлаштирилган корхоналарнинг устав фондидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат активларини инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга бериш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хўжалик жамиятлари устав фондидаги давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

давлат улуши инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга бошқарувга берилгунгача бўлган муддатга республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакилини тайинлаш, шунингдек уларни юкланган вазифалардан озод қилиш;

республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушларини ишончли бошқариш ҳуқуқи учун ўтказилган танловлар натижаларини тасдиқлаш;

хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улуши бўйича дивидендлар давлат бюджетига тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;

хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, давлат ишончли вакиллари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларнинг акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларининг давлат улушларини бошқариш бўйича фаолиятларининг натижалари тўғрисидаги ахборотларини мунтазам равишда эшитиб бориш;

акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи ("олтин акция")дан фойдаланаётган давлат вакилларини тайинлаш ва озод қилиш.

3. Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясининг ишчи органи функцияси збекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига юклансин.

4. Давлат мулки қўмитаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси билан билан биргаликда уч ой муддатда устав фондида давлат улуши бўлган давлат унитар корхоналари, хўжалик жамиятларини ҳисобга олиш, давлат улушига ҳисобланган дивидендларни давлат бюджетига тушириш бўйича идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашиш тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 25 июндаги

295 - сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 5 майдаги 209-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 45-модда) 6-бандининг "а" ва "в" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 298-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 6, 61-модда.