Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 14.09.2019 й. 22/7-сон "Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.10.2019 й. 1291-10-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2019 й.

N 1291-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.09.2019 й.

N 22/7


ҚАРОРИ



Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон "Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 1291, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон) билан тасдиқланган Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк Раиси                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби

тўғрисида низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 8-1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. 9-банддаги "ҳудудий бошқармасининг" деган сўзлар "ҳудудий бош бошқармасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 13-банддаги "30 календар" деган сўзлар "15 иш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 7 октябрь, 40-сон, 760-модда