Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 30.09.2019 й. 03/ЮБ-42-сон "Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 8-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 08.10.2019 й. 2690-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2019 й.

N 2690-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

30.09.2019 й.

N 03/ЮБ-42


ҚАРОРИ



Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини

инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

йўриқноманинг 8-бандига ўзгартириш

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 2690, 2015 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 336-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 8-бандидаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис в.б.                                                                         Б. Гулямов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 октябрь