Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2018 й. ПҚ-4057-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2018 й.

N ПҚ-4057



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг 2018 йил 1 июнда Душанбе шаҳридаги мажлисида имзоланган 1994 йил 15 апрелдаги Божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси юқорида кўрсатилган халқаро шартнома амалга оширилиши учун масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилганлиги ва уни амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 декабрь