Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2019 й. 935-сон "Техник сув етказиб берилганлиги учун хизмат ҳақини ҳисоблашда 0,1 коэффициенти қўлланиладиган саноат ва энергетика ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2019 й.

N 935




ТЕХНИК СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАНЛИГИ

УЧУН ХИЗМАТ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАШДА

0,1 КОЭФФИЦИЕНТИ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

САНОАТ ВА ЭНЕРГЕТИКА ТАШКИЛОТЛАРИ

РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Саноат ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш, "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонасида ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги 1008-сон қарори билан тасдиқланган Техник сув етказиб берилганлиги учун хизмат ҳақини ҳисоблашда 0,1 коэффициенти қўлланиладиган саноат ва энергетика ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:

"9. "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси (ўз эҳтиёжи учун)".


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь