Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.09.2000 й. ПФ-2712-сон "Террорчи гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.09.2000 й.

N ПФ-2712


ТЕРРОРЧИ ГУРУҲЛАР ТАРКИБИГА АДАШИБ КИРИБ

ҚОЛГАН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИ ЖИНОИЙ

ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатлар ҳудудидаги террорчи гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган, оғир жиноятлар содир этмаган, Ватанига, ота-онаси бағрига қайтиб, тинч ҳаёт кечиришни ният қилган шахсларга яна бир бор имконият бериш, уларнинг беҳуда қурбон бўлишига йўл қўймаслик мақсадида ҳамда гуманистик туйғу ва интилишлардан келиб чиққан ҳолда:


1. Турли хил экстремистик оқимлар таъсирида чет элларга кетиб, террорчи гуруҳларга қўшилиб қолган, қўли қонга ботмаган, ўз қилмишидан надомат чекиб, пушаймон бўлиб бош эгиб келган шахслар жиноий жавобгарликдан озод этилсин.


2. Ушбу Фармон мазкур шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши учун ҳуқуқий асос бўлиши белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси ушбу армон талабларидан келиб чиқиб, террорчилик, босқинчилик билан боғлиқ хавф-хатарларнинг олдини олиш, халқимизнинг тинч ҳаётини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини янада кучайтирсин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, маҳаллий ҳокимиятлар, маҳалла фаоллари ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришга жиддий эътибор қаратсин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши котиби М. Раҳмонқулов ва Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов