Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 97-сон, Ички ишлар вазирлигининг 92-сон, Олий судининг 11-87-19-сон, Бош прокуратурасининг 59-сон "Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 16.11.2019 й. Қарори (АВ томонидан 10.12.2019 й. 3099-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.12.2019 й.
N 3099-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 16.11.2019 й. N 97 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 16.11.2019 й. N 92 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ 16.11.2019 й. N 11-87-19 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ 16.11.2019 й. N 59 |
ҚАРОРИ
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст
ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сон "Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратураси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратурасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 52, 74, 11-192-18, 68-ққ-сон қарори (рўйхат рақами 3099, 2018 йил 14 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2018 й., 10/18/3099/2319-сон) билан тасдиқланган Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилган," деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири
|
А. Шадманов |
Ички ишлар вазири
|
П. Бобожонов |
Олий суд раиси
|
К. Камилов |
Бош прокурор |
Н. Йўлдошев |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 10 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 16 декабрь, 50-сон, 908-модда